Фаолият ёъналишлари
Марказ сув ресурсларини бошқариш соҳасида илмий-таҳлилий қўллаб-қувватлаш, халқаро ҳамкорлик ва кадрлар малакасини ошириш бўйича иш олиб боради.
Сув ресурсларини бошқариш
Сув ресурсларини интеграциялашган бошқариш тамойилларини жорий этиш бўйича таҳлилий материаллар тайёрланади. Ҳавза даражасидаги режалаштириш, сувдан фойдаланиш лимитларини асослаш ва сув тақсимотининг самарадорлигини баҳолаш шу ёъналишга киради.
Ирригация ва ерлар мелиорацияси
Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сувни тежайдиган суғориш технологияларини тарқатиш ва ирригация тармоқларининг техник ҳолатини баҳолаш масалалари ўрганилади.
Рақамлаштириш ва мониторинг
Сув хўжалиги обйектларини автоматлаштириш, ҳисобга олиш тизимларини жорий этиш ва маълумотларни очиқ шаклда тақдим этиш ёъналиши. Сув истеъмоли мониторинги ва рақамли платформалар шу ерда мувофиқлаштирилади.
Малака ошириш
Соҳа мутахассислари учун ўқув дастурлари, семинарлар ва услубий қўлланмалар тайёрланади. Дастурлар сув хўжалигининг амалий эҳтиёжларидан келиб чиқиб шакллантирилади.
Гендер консепсияси
Сув хўжалигида гендер тенглигини таъминлаш бўйича консепсия ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари. Соҳада аёлларнинг иштирокини кенгайтириш ва қарор қабул қилишда тенг имкониятлар яратиш кўзда тутилади.
