Асосий контентга ўтиш

Низом ва ҳужжатлар

Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами ва Низом.

Меъёрий-ҳуқуқий асослар

Марказ фаолиятини тартибга солувчи қонунлар, Президент фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ҳамда тасдиқланган Низом.

Сув соҳасини рақамлаштириш жараёнини янада жадаллаштириш ва барқарор ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 13 октябрдаги ПФ–183-сон Фармонига кўра, Сув соҳасида барқарор ривожланиш марказига соҳадаги ислоҳотлар ва мақсадли кўрсаткичларни таҳлил қилиш, тизимли муаммоларга стратегик ечимлар ишлаб чиқиш, инновацион технологияларни илгари суриш ҳамда трансчегаравий, халқаро ва маҳаллий сув масалалари бўйича таклифлар тайёрлаш вазифалари юклатилган.

Президент Фармони

Ўзбекистон Республикасининг Сув кодекси

Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 июлда қабул қилинган Сув кодекси сув ресурсларини бошқариш, улардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, сув хўжалиги объектлари фаолияти, трансчегаравий сув ҳамкорлиги ҳамда сувга доир муносабатлар иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тартибга солади.

Сув кодекси

Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигининг 2025–2030 йилларга мўлжалланган Гендер концепцияси

Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигининг 2025–2030 йилларга мўлжалланган Гендер концепцияси сув хўжалиги тизимига гендер тенглиги тамойилларини кенг жорий этиш, хотин-қизларнинг иштироки ва фаоллигини ошириш ҳамда улар учун тенг касбий имкониятлар яратишга хизмат қилади.

Гендер консепсияси

Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2025–2028 йилларга мўлжалланган дастурини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 августдаги ПҚ–250-сон қарори билан тасдиқланган 2025–2028 йилларга мўлжалланган дастур сув ресурсларини оқилона бошқариш, ирригация ва мелиорация инфратузилмасини модернизация қилиш, сув ҳисобини рақамлаштириш, сув тежовчи технологияларни кенг жорий этиш ҳамда насос станцияларининг энергия самарадорлигини оширишга қаратилган.

Дастур