Қўшма тадбирлар
Халқаро ташкилотлар ва ривожланиш шериклари билан биргаликдаги тадбирлар.
Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси (ИИ босқич)
Лойиҳанинг умумий мақсади
Ўзбекистонда сув ресурсларини интеграциялашган бошқариш орқали қишлоқ аҳолисининг турмуш даражасини ошириш. Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг катта суғориладиган майдонга ва энг кўп сонли аҳолига эга бўлиб, сув таъминоти жиҳатидан энг имконияти чеклангани ҳисобланади. Умумий сув ресурсларининг 20% га яқини мамлакат ичкарисида шаклланади ҳолос. Сув Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиши учун энг ҳаётий зарур ва асосий манбалардан бири ҳисобланади, чунки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 98% суғориладиган ерларда етиштирилади. Аҳоли сонининг кўпайиши, сувга бўлган талабнинг ошиши ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ сув ресурслари танқислигининг тобора ортиб бораётгани Ўзбекистон ривожига тўсиқ бўлувчи омиллардан бири ҳисобланади. Сув танқислиги масаласини ҳал қилиш ва мавжуд сув ресурсларидан янада самаралироқ фойдаланиш мақсадида янги ҳукумат қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида ислоҳотларни амалга оширишни бошлади. Бундан ташқари, яқинда ҳукумат томчилатиб суғориш тизими ва бошқа сув тежовчи технологияларни кенг қўлланишига кўмаклашиш мақсадида бир қатор субсидияларни жорий қилди. Сув ресурсларини интеграциялашган бошқариш (СРИБ) ёндашувини тарғиб қилиш Ўрта Осиёнинг сув хўжалиги соҳасида ШТҲАнинг иштироки учун асос бўлиб хизмат қилмоқда. Лойиҳанинг Ўзбекистондаги фаолият стратегияси сув секторида олиб борилаётган жорий ислоҳотларни қўҳллаб-қувватлаб, Ўзбекистон ҳукумати ва сув хўжалигидаги йирик манфаатдор томонлар билан билим ва илғор тажрибаларни бевосита алмашиш йўли орқали миллий сиёсат даражасида Сув ресурсларини интеграциялашган бошқариш (СРИБ) тамойилларини жорий этишга имконият яратади.
Лойиҳа Швейцариянинг 2017-2021 йилларда Ўрта Осиё учун минтақаси учун мўлжалланган стратегиясига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, қуйидаги иккита якуний натижага эришишни кўзда тутади:
1-якуний натижа: Сув хўжалиги вазирлиги СРИБ тамойилларига асосланган кенг қамровли стратегик-меъёрий базани жорий этади.
2-якуний натижа: Фермерлар ва сув хўжалиги ташкилотлари сувдан самарали ва барқарор фойдаланадилар. Шунга мувофиқ, ИИ Босқични амалга оширишда қуйидаги тегишли оралиқ натижаларга эришиш кўзда тутилган:
- СРИБ тамойилларига асосланган стратегик ва қонунчилик базаси ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
- АТРМ га СРИБ тамойилларига асосланган меъёрий-ҳуқуқий базани амалга ошириш учун ҳаракатлантирувчи куч сифатида қатнашиш ҳуқуқи берилади. • Интеграциялашган миллий сув хўжалиги ахборот-бошқарув тизими жорий қилинади.
- ТИБлар давлат қўллаб-қувватлаш тизимини ҳамда сув истеъмолчиларини ўзаро боғлаб турувчи куч ҳисобланади.
- СРИБни жорий қилиш учун асосий восита сифатида сувдан фойдаланиш режасини тузиш тизими яратилади ва Миллий сув хўжалиги ахборот-бошқарув тизимига бирлаштирилади.
- Коллектор-дренаж маълумот тизими Миллий сув хўжалиги ахборот-бошқарув тизимининг бир қисми саналади.
- Сув тежовчи технологияларни жорий қилиш бўйича сув хўжалиги ташкилотлари ва фермерларга маҳаллий миқёсда техник имкониятлари яратилади.
- Фермерлар сув ресурсларининг самарадорлиги ва барқарорлигини ошириш учун Сув тежовчи технологиялардан фойдаланишади. Лойиҳа сув ресурсларининг барча истеъмолчилар ўртасида адолатли тақсимланишини таъминловчи СРИБга асосланган стратегик меъёрий базани ишлаб чиқиш орқали сув хўжалиги соҳсидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди. Бу Сув хўжалиги вазирлигига сув ресурсларини самарали бошқариш имконини бериб, сувнинг унумдорлигини ошириш ҳамда қишлоқ аҳолисининг турмуш шароитларини яхшилашга олиб келади. Лойиҳа ахборот ва коммуникация технологияларини Сув хўжалиги вазирлиги, Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси, Туман ирригация бўлимлари, Сув истеъмолчилари уюшмалари ҳамда фермерларнинг кундалик фаолиятига жорий этиш орқали, уларга керакли билимларни олиш, маълумот йиғиш ва реал вақт режимида ахборот алмашиш учун қулай шароитлар яратишга асосланган. Лойиҳанинг бевосита ҳамкорлари Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг ҳузуридаги Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази ҳисобланади. Оролни қутқариш халқаро жамғармаси Оролни қутқариш халқаро жамғармасининг Орол денгизи ҳавзаси бўйича лойиҳаларни амалга ошириш ва ГЕФ агентлиги Сув хўжалиги вазирлиги билан яқиндан ҳамкорлик олиб бориб, ИИ Босқични амалга оширади.
Матбуот тўплами (.пдф)
- Ахборот-таҳлил ва ресурс марказига Сув ресурсларини интеграциялашган бошқариш тизимини жорий этиш бўйича ҳаракатлантирувчи куч ваколати тақдим этилган Туман ирригация бўлимларига сув ресурсларидан самарали ва барқарор фойдаланиш ҳамда мониторингини юритиш бўйича давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими ва сув истеъмолчилари ўртасида кўприк вазифасини ўташ ваколати юклатилди Интеграциялашган Миллий сув хўжалиги ахборот-бошқарув тизими амалда
Халқаро конференсиялар ва семинарлар
Сув соҳасида барқарор ривожланиш маркази Швейсария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги (SDC), Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки (ADB), БМТ Тараққиёт дастури (UNDP), GIZ ва бошқа ҳамкорлар билан биргаликда мунтазам равишда халқаро илмий-амалий анжуманлар, техник семинарлар ҳамда соҳа мутахассислари учун ўқув тренингларини ташкил этади.
