Гендер консепсияси бўйича биринчи давра суҳбати

Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигининг 2030-йилгача бўлган гендер консепсиясини ривожлантириш бўйича биринчи давра суҳбати
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида гендер тенглигини таъминлаш мамлакатимиз тараққиётининг асосий устувор йўналишларидан биридир. “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини мустаҳкамлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий фаоллигини ошириш” мақсади сув хўжалигига тўлиқ тааллуқли бўлиб, бу “Ўзбекистонда 2030 йилга қадар гендер тенглигига эришиш стратегиясида” тасдиқланган.
2024-йил 24-сентабр куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон сув хўжалигининг 2030-йилгача бўлган гендер консепсиясини ишлаб чиқишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Мазкур ташаббус Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан 2021-йилда сув хўжалигини гендер баҳолаш натижаларига мувофиқ ташкил этилган бўлиб, ушбу соҳада гендер тенглигини таъминлаш бўйича тавсияларни амалга оширишга қаратилган.
Ушбу давра суҳбатининг мақсадлари қуйидагилардан иборат эди:
Халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон сув хўжалигида гендер тенглигининг ҳозирги ҳолатини баҳолашни ўтказиш.
Сув ресурсларини интеграллашган бошқариш тамойилларига асосланадиган сув сектори учун Гендер консепсиясини ишлаб чиқишнинг асосий ёндашувларини муҳокама қилиш.
Тадбирда сув ресурсларини интеграллашган бошқариш ва мамлакат гендер сиёсати билан шуғулланувчи давлат органлари вакиллари, гендер экспертлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари мутахассислари, шунингдек, сув хўжалигининг Гендер консепсиясини ишлаб чиқиш бўйича масъул идоралараро ишчи гуруҳ аъзолари иштирок этди.
Муҳокама натижасида 2030-йилгача сув хўжалигининг Гендер консепсиясини ишлаб чиқиш бўйича асосий ёндашувлар келишиб олинди, энг муҳими, асосий манфаатдор томонлар билан биргаликда аниқ қадамлар ва келгусидаги ҳаракатлар белгилаб олинди.
Давра суҳбати гендер мувозанатини мустаҳкамлаш ва мамлакатимиз сув хўжалигининг барқарор ривожланишини таъминлашга қаратилган бўлиб, бу сув ресурсларини бошқариш ва ижтимоий барқарорлик муаммоларини янада самарали ҳал этишга хизмат қилади.
Proceedings
Агенда_гендер конкепт РТ_EN
Агенда_гендер конкепт РТ_RU
LoP ГК РТ_сигнед
Финал_MoM_ГК РТ_24.10.2024_RU
Гендер Конкепт_В1_031024_UZ
Гендер Конкепт_В1_031024_RU
Presentations
ACTED_Wатер_ассессмент_сектор_24092024_UZ
Динара Зиганшина_PPP_RU
