Гендер масалалари бўйича 1-техник ишчи гуруҳи йиғилиши

Тҳе Фирст Гендер Течникал Wоркинг Гроуп Меетинг
Сув секторида гендер масаласини қандай инобатга олиш керак?
Бугун Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Ахборот-таҳлил ва ресурс марказининг мажлислар залида сув хўжалиги соҳасидаги гендер масалаларига бағишланган биринчи техник йиғилиш бўлиб ўтди.
Сув хўжалиги секторида гендер масаласини инобатга олиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш ғояси сув ресурслари, сув таъминоти ва канализация масалалари бўйича Тармоқ ишчи гуруҳининг 2023-йил 16-мартда бўлиб ўтган биринчи йиғилишида илгари сурилган эди.
Учрашувга сув секторида фаолият юритаётган барча манфаатдор ҳамкор ташкилотлар таклиф этилди. Улар орасида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази, ОТБ, ЙТТБ, Европа Иттифоқи, FAO, GIZ, SDC, БМТТД ва бошқа ташкилотлар вакиллари бор.
Йиғилиш иштирокчилари Швейсария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги (SDC) кўмагида Сув хўжалиги вазирлиги томонидан амалга оширилаётган “Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси” доирасида ўтказилган Ўзбекистон сув хўжалигининг гендер баҳолаши натижалари билан танишдилар.
БМТТД вакиллари йиғилиш иштирокчиларига иқлим бўйича миллий сиёсатда гендер жиҳатларини баҳолаш натижаларини тақдим этдилар. Шундан сўнг ҳамкорлар ўз ташкилотлари томонидан сув соҳасида амалга оширилаётган гендер тадбирлари ҳақида маълумот алмашдилар.
Учрашув сув секторида гендер масалаларини инобатга олиш бўйича навбатдаги қадамларни муҳокама қилиш билан якунланди.
