Асосий контентга ўтиш

Гендер масалалари бўйича 2-техник ишчи гуруҳи йиғилиши

Техник учрашувлар
Гендер масалалари бўйича 2-техник ишчи гуруҳи йиғилиши

Тҳе Секонд Гендер Течникал Wоркинг Гроуп Меетинг

Сув соҳасида гендер сиёсатини амалга ошириш янада қўллаб-қувватланиши керак

26 октабр куни Ўзбекистон Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ахборот-таҳлил марказида “Ўзбекистон сув хўжалигида гендер масалаларини инобатга олиш” техник ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишининг мақсади:

Сув секторида гендер тамойилини жорий этишдаги асосий камчиликлар ва тўсиқларни биргаликда муҳокама қилиш. Шу жумладан (и) аёллар ҳуқуқларини кенгайтириш учун қулай асосни қўллаб-қувватлаш ва унинг амалга оширилишини мониторинг қилиш, (ии) аёлларнинг сиёсий қарорлар қабул қилиш жараёнига қўшилишини қўллб қувватлааш ва (иии) сув иерархиясининг барча даражаларида аёлларнинг иштироки, ваколатлари ва етакчилиги учун тўсиқларни камайтириш ва бошқа.

Ҳал қилиш керак бўлган масалалар:

  • сув хўжалигида аёлларнинг ҳуқуқларини кенгайтириш бўйича меъёрий-ҳуқуқий базани ишлаб чиқиш;
  • сув сектори стратегик асослари учун гендер мезонларини ҳисобга олиш ва кўрсаткичларини аниқлаш;
  • бошқа техник ишчи гуруҳларда гендер ўлчовини янгилаш йўлларини аниқлаш;
  • 2024-йилда гендер тенглигини мустаҳкамлаш ва аёлларни сув секторига киритиш учун техник ишчи гуруҳининг йиғилишларини режалаштириш.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, унинг Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази, СРИБ га оид давлат муассасалари, ОТБ, ЕТТБ, Европа Иттифоқи, FAO, GIZ, SDC, БМТТД ва бошқа манфаатдор ривожланиш бўйича ҳамкорларнинг техник экспертлари ва вакиллари иштирок этдилар.

Proceedings

Presentations

Медиа

Гендер масалалари бўйича 2-техник ишчи гуруҳи йиғилиши — ССБРМ