Асосий контентга ўтиш

Янгилик

ЭКСПЕРТЛАР КЕНГАШИНИНГ II-ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

Мулоқотда ерларнинг шўрланишини бошқариш, сув тежовчи технологиялар самарадорлигини ошириш ва иқлим ўзгариши шароитида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш масалалари ҳамда уларнинг ечимлари муҳокама қилинди.

ЭКСПЕРТЛАР КЕНГАШИНИНГ II-ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

2026-йил 16-октабр куни Тошкент шаҳрида Сув соҳасида барқарор ривожланиш маркази томонидан “Иқлим ўзгариши шароитида сув тежовчи технологиялар самарадорлигини ошириш ҳамда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича истиқболли ёндашувлар” мавзусида Экспертлар кенгашининг II-йиғилиши ташкил этилди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев, Сув соҳасида барқарор ривожланиш маркази директори Жалолиддин Усманов, шунингдек “Греен Университй” ҳузуридаги Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти ҳамда унинг ҳузуридаги Чўлланишга қарши курашиш ва чўл иқтисодиётини ривожлантириш илмий-тадқиқот институти, ТИҚХММИ МТУ ҳамда Тошкент давлат аграр университети вакиллари иштирок этиб, мамлакатимизнинг сув ва ер ресурсларини муҳофаза қилиш бўйича янги стратегик ёндашувлар юзасидан ўз фикр ва таклифларини билдирдилар.

Мулоқот доирасида Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ерларининг шўрланишини бошқариш, сув тежовчи технологиялар самарадорлигини ошириш ва иқлим ўзгариши шароитид
а соҳани ривожлантиришнинг илмий-амалий масалалари, шу жумладан мавжуд муаммолар ва уларнинг реал ечимлари муҳокама қилинди.

Йиғилиш якунида Экспертлар кенгашининг II-йиғилиши хулосалари сарҳисоб қилинди ва навбатдаги йиғилишнинг устувор мавзуси белгилаб олинди.

Эълон қилинган: