Асосий контентга ўтиш

Янгилик

СУВ ОМБОРЛАРИ ХАВФСИЗЛИГИ ВА УЛАРДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ЧОРАЛАРИ БЕЛГИЛАНДИ

Бугунги кунда мамлакатимиздаги 56 та сув омборининг фақат тўрттасида профессионал қутқарув хизмати ташкил этилган.

СУВ ОМБОРЛАРИ ХАВФСИЗЛИГИ ВА УЛАРДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ЧОРАЛАРИ БЕЛГИЛАНДИ

Президент Шавкат Мирзиёев сув омборларининг техник ҳолати ва хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, уларнинг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш масалаларига оид тақдимот билан танишди.

Бугунги кунда мамлакатимиздаги 56 та сув омборининг фақат тўрттасида профессионал қутқарув хизмати ташкил этилган. Шу боис сув омборларида хавфсизлик тизимини кучайтириш, хавфли ўзгаришларни эрта аниқлаш мақсадида видеокузатув, сейсмологик ускуналар, маҳаллий огоҳлантириш тизимлари ва рақамли назорат воситаларини кенг жорий этиш режалаштирилмоқда.

Сув омборларининг техник ҳолатини ўрганиш доирасида 25 та обйект жойига чиқиб текширилган. Уларнинг хавфсиз ишлашини таъминлаш ва эҳтимолий хавфларнинг олдини олиш бўйича тегишли чоралар кўрилади.

Шунингдек, сув омборлари атрофида туризм хизматларини ривожлантириш масалаларига эътибор қаратилди. Ҳозирда бешта сув омборида туризм хизматлари йўлга қўйилган бўлиб, яна 25 тасида сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантириш имконияти мавжуд.

Ушбу ҳудудларда фаолият юритаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2029-йил 1-октабрга қадар ер ва мол-мулк солиқларининг 50 фоизини тўлаш имкониятини бериш, ГПС, қутқарув ва хавфсизлик ускуналари учун божхона тўловларини 120 кунгача кечиктириш ёки бўлиб тўлаш механизмларини жорий этиш назарда тутилмоқда.

Бундан ташқари, сув омборлари атрофидаги ер участкаларини сотишдан тушадиган маблағларни ташқи муҳандислик тармоқлари ва йўл инфратузилмасини ривожлантиришга йўналтириш таклиф этилди.

Эълон қилинган: