Асосий контентга ўтиш

Янгилик

СУВ СОҲАСИ ХОДИМЛАРИ “УМУММИЛЛИЙ ДИКТАНТ”ДА ИШТИРОК ЭТДИ

Ходимлар диктант матнини имло қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ёзиб, ўз билим ва кўникмаларини синовдан ўтказишди.

СУВ СОҲАСИ ХОДИМЛАРИ “УМУММИЛЛИЙ ДИКТАНТ”ДА ИШТИРОК ЭТДИ

21-октабр – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан Сув соҳасида барқарор ривожланиш марказида “Умуммиллий диктант” лойиҳаси ўтказилди.

Мазкур тадбир Президентнинг 2025-йил 20-октабрдаги давлат тилини янада ривожлантиришга оид қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

Қарорга кўра, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари вазирлик ҳамда идоралар билан биргаликда умуммиллий диктант лойиҳасини ўтказиш назарда тутилган.

Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад – ходимларнинг ёзма саводхонлигини ошириш, давлат тилига бўлган ҳурматни кучайтириш ва унинг нуфузини янада мустаҳкамлашдан иборат.

Ходимлар диктант матнини имло қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ёзиб, ўз билим ва кўникмаларини синовдан ўтказишди. Ёзма ишлар белгиланган мезонлар асосида баҳоланади.

Эълон қилинган: