Асосий контентга ўтиш

Янгилик

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ИККИ ТАРИХИЙ КАНАЛИ ЖАҲОН ИРРИГАЦИЯ МЕРОСИ РЕЕСТРИГА КИРИТИЛДИ

Марселда ўтказилаётган МКИДнинг 26-халқаро конгресси доирасида ҳар икки канал учун сертификат ва эсдалик лавҳалари тантанали равишда топширилди.

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ИККИ ТАРИХИЙ КАНАЛИ ЖАҲОН ИРРИГАЦИЯ МЕРОСИ РЕЕСТРИГА КИРИТИЛДИ

Ўзбекистоннинг қадимий "Дарғом" ва "Шоҳруд" каналлари 2026-йилда Жаҳон ирригация мероси обйектлари сифатида эътироф этилиб, Ирригация ва дренаж бўйича халқаро комиссия (МКИД) реестридан жой олди.

Франсиянинг Марсел шаҳрида 12–17-октабр кунлари МКИДнинг 26-халқаро конгресси ва Халқаро ижроия кенгашининг 77-йиғилиши ўтказилмоқда.

14-октабр куни Франсиянинг Марсел шаҳрида ўтказилаётган МКИДнинг 26-халқаро конгресси доирасида ҳар икки канал учун сертификат ва эсдалик лавҳалари тантанали равишда топширилди.

"Дарғом" канали — Марказий Осиёдаги энг қадимий, бугунгача фаолият юритаётган суғориш тизимларидан бири. Милоддан аввалги В–ИВ асрларга бориб тақалувчи тарихга эга ушбу канал икки минг йилдан ортиқ вақт давомида Самарқанд воҳасини сув билан таъминлаб келмоқда. Унинг узунлиги қарийб 102 километрни ташкил этади.

"Шоҳруд" канали эса милодий ИИИ–ИВ асрларда қазилган деб ҳисобланади. У асрлар давомида Бухоро воҳасининг ободонлашуви, қишлоқ хўжалиги ва шаҳар ҳаёти ривожида муҳим ўрин тутган. Канал тарихи ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган Бухоро тарихий маркази билан чамбарчас боғлиқ.

Эслатиб ўтамиз, 2025-йилда Ўзбекистоннинг “Дўстлик” ва “Эски Туятортар” каналлари жаҳон ирригация мероси сифатида эътироф этилган эди.

Эълон қилинган: