Халқаро ҳамкорлик
СУВ БОШҚАРУВИ ВА ДИПЛОМАТИЯСИ БЎЙИЧА ФИНЛЯНДИЯ ТАЖРИБАСИ ЎРГАНИЛДИ
Мулоқотларда сув ресурсларини бошқариш бўйича давлат сиёсати, идоралараро мувофиқлаштириш, халқаро сув стратегияси, сув дипломатияси ва трансчегаравий ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон делегацияси Финляндия Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлиги доимий котиби Пекка Песонен, мамлакатнинг сув масалалари бўйича махсус вакили Антти Раутаваара ҳамда Финляндия Атроф-муҳит вазирлиги катта мутахассиси Туро Херппе билан учрашувлар ўтказди.
Мулоқотларда сув ресурсларини бошқариш бўйича давлат сиёсати, идоралараро мувофиқлаштириш, халқаро сув стратегияси, сув дипломатияси ва трансчегаравий ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, сув хавфсизлигини мустаҳкамлаш, иқлим ўзгаришига мослашиш, экологик мониторингни ривожлантириш ҳамда Финляндиянинг илғор бошқарув тажрибасини Ўзбекистон шароитида қўллаш истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар сув ва экология йўналишларида экспертлар алмашинувини ривожлантириш ҳамда амалий ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканини билдирди.
Эълон қилинган:
Шунга ўхшаш материаллар

Халқаро ҳамкорлик
СУВ СОҲАСИДА БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ МАРКАЗИ ҲАМДА ФИНЛЯНДИЯ СУВ ФОРУМИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ
Ҳужжат Ўзбекистонда сув хавфсизлигини мустаҳкамлаш, соҳага йўналтириладиган инвестицияларни самарали бошқариш ҳамда Финляндиянинг илғор тажриба ва технологияларини жорий этишга қаратилган.

Халқаро ҳамкорлик
ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ФИНЛЯНДИЯНИНГ СУВ ВА ЭКОЛОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ
Ташриф якунида илғор фин илмий ва технологик ечимларини Ўзбекистон шароитида қўллаш, тажриба алмашиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича амалий ҳамкорлик истиқболлари белгилаб олинди.

Халқаро ҳамкорлик
ЎЗБЕКИСТОН ВА БАА СУВ-ЭНЕРГЕТИКА СОҲАСИДАГИ АМАЛИЙ ҲАМКОРЛИКНИ КЕНГАЙТИРАДИ
Учрашувда сув-энергетика самарадорлиги, инновациялар ва инвестицияларни жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.
