Халқаро ҳамкорлик
СУВ СОҲАСИДА БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ МАРКАЗИ ҲАМДА ФИНЛЯНДИЯ СУВ ФОРУМИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ
Ҳужжат Ўзбекистонда сув хавфсизлигини мустаҳкамлаш, соҳага йўналтириладиган инвестицияларни самарали бошқариш ҳамда Финляндиянинг илғор тажриба ва технологияларини жорий этишга қаратилган.

Хельсинки шаҳрида Сув соҳасида барқарор ривожланиш маркази ҳамда Финляндия сув форуми ўртасида Англашув меморандуми имзоланди.
Ҳужжат Ўзбекистонда сув хавфсизлигини мустаҳкамлаш, соҳага йўналтириладиган инвестицияларни самарали бошқариш ҳамда Финляндиянинг илғор тажриба ва технологияларини жорий этишга қаратилган.
Ҳамкорлик доирасида сув таъминоти соҳасини рақамлаштириш, замонавий фин ечимларини маҳаллий шароитга мослаштириш, мутахассислар салоҳиятини ошириш ва техник билимлар алмашинувини ривожлантириш кўзда тутилган.
Томонлар технология ва билимлар алмашинувига оид комплекс лойиҳа тайёрлаш, уни амалга оширишга қаратилган йўл харитасини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш бўйича зарур чора-тадбирларни кўришга келишиб олдилар.
Эълон қилинган:
Шунга ўхшаш материаллар

Халқаро ҳамкорлик
СУВ БОШҚАРУВИ ВА ДИПЛОМАТИЯСИ БЎЙИЧА ФИНЛЯНДИЯ ТАЖРИБАСИ ЎРГАНИЛДИ
Мулоқотларда сув ресурсларини бошқариш бўйича давлат сиёсати, идоралараро мувофиқлаштириш, халқаро сув стратегияси, сув дипломатияси ва трансчегаравий ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Халқаро ҳамкорлик
ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ФИНЛЯНДИЯНИНГ СУВ ВА ЭКОЛОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ
Ташриф якунида илғор фин илмий ва технологик ечимларини Ўзбекистон шароитида қўллаш, тажриба алмашиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича амалий ҳамкорлик истиқболлари белгилаб олинди.

Халқаро ҳамкорлик
ЎЗБЕКИСТОН ВА БАА СУВ-ЭНЕРГЕТИКА СОҲАСИДАГИ АМАЛИЙ ҲАМКОРЛИКНИ КЕНГАЙТИРАДИ
Учрашувда сув-энергетика самарадорлиги, инновациялар ва инвестицияларни жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.
