Асосий контентга ўтиш

Янгилик

СУВ ХЎЖАЛИГИДА ФИДОЙИ АЁЛЛАР МЕҲНАТИ ЭъТИРОФ ЭТИЛДИ

Мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида 12 минг нафардан зиёд фермер аёл меҳнат қилиб, аграр соҳа ривожига ҳисса қўшмоқда.

СУВ ХЎЖАЛИГИДА ФИДОЙИ АЁЛЛАР МЕҲНАТИ ЭъТИРОФ ЭТИЛДИ

15-октабр – Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан “Сув хўжалиги соҳасининг аёли – 2026: Касбим – фахрим” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Сув соҳасида барқарор ривожланиш маркази вакиллари ҳам иштирок этди.

Маросимда Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев сўзга чиқиб, иштирокчиларни байрам билан табриклади ҳамда сув хўжалиги соҳасида меҳнат қилаётган хотин-қизларнинг ўрни ва ҳиссасига алоҳида эътибор қаратди.

Қайд этилишича, бугунги кунда вазирлик тизимида қарийб 2 200 нафар хотин-қизлар фаолият юритмоқда.

Шунингдек, мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида 12 минг нафардан зиёд фермер аёл меҳнат қилиб, аграр соҳа ривожига ҳисса қўшмоқда.

Жорий йил июн ойи ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида 8,6 миллион нафардан ортиқ хотин-қиз истиқомат қилади.

Бу йилги Халқаро қишлоқ аёллари куни табиатни асрашга ҳисса қўшаётган фермер аёллар фаолиятига бағишланган. Зеро, сув ресурсларини оқилона бошқариш, биохилма-хилликни муҳофаза қилиш, деградацияга учраган ерларни тиклаш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда уларнинг меҳнати муҳим аҳамият касб этади.

Эълон қилинган: