Мамлакат платформасининг учинчи давра суҳбати

Узбекистан Коунтрй Платформ 3рд Роундтабле
“Сув ресурслари, сув таъминоти ва санитария” бўйича Ишчи гуруҳининг ичимлик сув таъминоти ва оқова сув масалаларига бағишланган йиғилиши ўтказилди.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлигининг “Натижаларга эришиш” “Деливерй Унит” офиси ҳамкорликда жорий йил 11 - октабрда “Сув ресурслари, сув таъминоти ва санитария” бўйича Ишчи гуруҳининг ичимлик сув таъминоти ва оқова сув масалаларига бағишланган йиғилиши ўтказилди.
Мазкур йиғилишда:
– ичимлик сув таъминоти ва оқова сув чиқариш соҳасидаги инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш;
– лойиҳалар доирасидаги қурилиш ишларида манфаатдор томонларни иштирокини кенгайтириш;
– жамоатчилик баҳолаш тизимини жорий этиш;
– онлайн тарзда тендер савдоларини ўтказиш;
– амалга оширилаётган лойиҳаларда шаффофликни ошириш;
– лойиҳалар доирасида барпо этилган тизимларни сақлаш масалалари муҳокама этилди.
