Асосий контентга ўтиш

Ўзбекистонда сув ресурслари, сув таъминоти ва санитария бўйича Тармоқлараро ишчи гуруҳнинг 7-йиғилиши бўлиб ўтди

Мувофиқлаштирув йиғилишлари
Ўзбекистонда сув ресурслари, сув таъминоти ва санитария бўйича Тармоқлараро ишчи гуруҳнинг 7-йиғилиши бўлиб ўтди

Сув таъминоти, санитария ва сувни тежаш масалалари муҳокама қилинди

2026 йил 12 октябрь куни Тошкент шаҳрида Сув ресурслари, сув таъминоти ва санитария бўйича Тармоқлараро ишчи гуруҳининг еттинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, «Ўзсувтаъминот» АЖ вакиллари, халқаро ташкилотлар ҳамда ривожланиш бўйича ҳамкорлар иштирок этди.

Йиғилишни Тармоқлараро ишчи гуруҳи ҳамраислари — Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Зокир Ишпўлатов ҳамда «Ўзсувтаъминот» АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари Нодир Ходжамов очиб бердилар.

Шунингдек, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари Озода Жўраева ҳамда Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакили, Ҳамкорлик бўлими раҳбари Андрин Финк иштирокчиларга қутлов сўзларини йўлладилар.

Йиғилиш давомида 2026 йилги Сувни тежаш бўйича халқаро форум бўйича дастлабки ташкилий чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Ушбу йўналишдаги ҳамкорликни давом эттириш ва белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича кейинги қадамларга эътибор қаратилди.

Шунингдек, 2030 йилгача ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматларини такомиллаштириш стратегияси лойиҳаси тақдим этилди. Лойиҳа юзасидан асосий ёндашувлар ва келгусидаги вазифалар иштирокчилар эътиборига ҳавола қилинди.

Йиғилишда, шунингдек, Ўзбекистонда сув таъминоти, санитария ва гигиена соҳасидаги JTI лойиҳасининг уч йиллик фаолияти натижалари ва эришилган ютуқлари тақдимоти ўтказилди.

Тадбирнинг муҳим қисмларидан бири Тармоқлараро ишчи гуруҳи ҳамраислигини Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлигидан Осиё тараққиёт банкига расмий топшириш маросими бўлди.

Йиғилиш давомида иштирокчилар долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиб, сув ресурслари, сув таъминоти ва санитария соҳаларида ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича кейинги чора-тадбирларни муҳокама қилдилар.
Тадбир якунида асосий хулосалар сарҳисоб қилиниб, кейинги қадамлар ва устувор вазифалар белгилаб олинди.

Тармоқлараро ишчи гуруҳининг еттинчи йиғилиши давлат органлари, халқаро ташкилотлар ва ривожланиш бўйича ҳамкорлар ўртасидаги мулоқотни янада мустаҳкамлаш, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, ичимлик суви таъминоти ва санитария соҳаларидаги ҳамкорликни мувофиқлаштириш учун муҳим мулоқот майдони бўлиб хизмат қилди.

Proceedings

Final SWG7 Invitation letter 14092026 EN