Сув энсиклопедияси
ХИВАНИНГ МАШҲУР ШАҲАР ҚИЁФАСИ ОСТИДАГИ СУВ ИНФРАТУЗИЛМАСИ
Тегизаминлар гулбидав деб аталувчи ерости сув ўтказгичлари ва адан каби дренаж унсурлари билан биргаликда ёмғир ҳамда ортиқча сувни йиғиш ва йўналтиришга хизмат қилган.

Марказий Осиёнинг тарихий шаҳарлари деганда кўз олдимизга аввало масжидлар, мадрасалар ва саройлар келади. Бироқ Хива ўзининг ноёб ерости сув инфратузилмаси билан ҳам эътиборга лойиқ. Асрлар давомида шаҳар аҳолиси қурғоқчил иқлим шароитида сув таъминоти ва санитария эҳтиёжларини таъминлаш учун қудуқлар, сардобалар ва суғориш каналларидан фойдаланган.
Хива ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган бўлиб, унинг машҳур меъморий обидалари остида яна бир муҳим мерос — “тегизамин” деб аталувчи ерости сув иншоотлари тизими мавжуд.
Тегизаминлар гулбидав деб аталувчи ерости сув ўтказгичлари ва адан каби дренаж унсурлари билан биргаликда ёмғир ҳамда ортиқча сувни йиғиш ва йўналтиришга хизмат қилган. Очиқ ариқлар эса ортиқча сувни турар жой ҳудудларидан ташқарига олиб чиққан.
Тегизаминларнинг айрим турлари, шунингдек, сардоба сифатида жамоат ҳовлиларида ичимлик сувини сақлаш учун фойдаланилган. Сувнинг буғланиши ва ифлосланишини камайтириш мақсадида улар гумбаз билан ёпилган. Гумбазларда шамоллатиш ва тозалаш ҳамда таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун махсус кириш жойлари ҳам бўлган.
Бу тизим Хива меъморларининг маҳаллий материаллар ва табиий жараёнлардан фойдаланган ҳолда қурғоқчил иқлимга мослашган сув инфратузилмасини яратганини кўрсатади.
Манба: Азизова Б. Тегизамин: Тҳе Инвисибле Энгинееринг оф Ичан-кала, Кҳива // Жоурнал оф Традитионал Буилдинг Арчитектуре анд Урбанисм. – 2025.
Эълон қилинган:
Шунга ўхшаш материаллар

Сув энсиклопедияси
ТУМАН – ҲАВОДАГИ МАЙДА СУВ ТОМЧИЛАРИ
Туман ерга яқин ҳаво совиб, ундаги сув буғи майда сув томчиларига ёки муз кристалларига айланганда ҳосил бўлади.

Сув энсиклопедияси
ТЕГИРМОН: СУВ КУЧИДАН ФОЙДАЛАНГАН ҚАДИМИЙ ТЕХНОЛОГИЯ
Сув тегирмони дўла, коса, шақилдоқ, тош, гупчак, паррак, ёғоч, хомма каби қисмлардан иборат.
