Лойиҳанинг мақсади — лойиҳа ҳудудларида ер ости сувлари сатҳининг юқорилиги ва тупроқ шўрланиши билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни яхшилаш, шунингдек, ботқоқланиш оқибатида уй-жойлар ва инфратузилмага етказиладиган зарарни камайтириш. Ер усти суғориш ва дренаж тизимларини такомиллаштириш, шунингдек, горизонтал ва вертикал дренаж қудуқларини барпо этишга маблағ ажратиш орқали ер ости сувлари сатҳининг юқорилиги билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш кўзда тутилган.
Лойиҳа ҳудуди — Фарғона вилоятининг Боғдод, Риштон ва Олтиариқ туманлари.
Умумий қиймати — 81,04 миллион АҚШ доллари, шу жумладан:
- Жаҳон банкининг кредит маблағлари — 65,54 миллион АҚШ доллари;
- Ўзбекистон Республикасининг ҳиссаси — 15,5 миллион АҚШ доллари.
Амалга оширувчи ташкилот — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги.
Лойиҳани амалга ошириш муддати — 2009–2016-йиллар.
Лойиҳа учта асосий таркибий қисмдан иборат:
1. Суғориш тизимларини такомиллаштириш ва дренаж тармоқларини қуриш.
Ушбу компонент ер усти суғориш тизимларини яхшилаш ҳамда горизонтал ва вертикал дренаж тизимларини барпо этиш орқали ер ости сувлари сатҳининг юқорилиги билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишга қаратилган.
2. Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва институционал қўллаб-қувватлаш.
Ушбу йўналиш сув хўжалигини бошқариш, ирригация ва дренаж тизимларини (ИДТ) сақлаш ҳамда лойиҳа ҳудудида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи давлат ва хусусий ташкилотларнинг институционал салоҳиятини мустаҳкамлашни назарда тутади.
Компонент доирасида тренинглар ва ўқув сафарлари молиялаштирилади, намойиш майдончалари ташкил этилади, дала жиҳозлари, лаборатория ва компютер ускуналари, офис жиҳозлари билан таъминлаш ҳамда маслаҳатчиларни жалб этиш кўзда тутилади.
3. Лойиҳани бошқариш, мониторинг ва баҳолаш.
Ушбу компонент Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Лойиҳани бошқариш бўлимининг (ЛББ) лойиҳани бошқариш, мониторинг қилиш ва унинг самарадорлигини баҳолаш бўйича салоҳиятини оширишга қаратилган. Бу товарлар хариди, маслаҳат хизматлари, лойиҳа аудити, ўқитиш ҳамда эксплуатация харажатларини молиялаштириш орқали амалга оширилади.
Лойиҳанинг асосий мақсадлари:
а) дренаж ва суғориш тизимларини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларини комплекс бошқариш орқали Ўзбекистоннинг Фарғона водийсида барқарор суғорма деҳқончиликни ривожлантириш, бандлик ва фермер хўжаликлари даромадларини оширишга кўмаклашиш;
б) мулкчилик шаклидан қатъи назар, инфратузилмага етказиладиган зарарни камайтириш ва ботқоқланишга қарши курашиш орқали атроф-муҳит ҳамда аҳоли саломатлигини яхшилаш. Бу, ўз навбатида, аҳоли турмуш даражасини оширишга хизмат қилади;
к) Сув истеъмолчилари уюшмалари (СИУ) орқали суғориш тизимларини биргаликда бошқаришни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ва суғориш амалиётларини такомиллаштириш ҳамда лойиҳа ҳудудида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари рентабеллигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни жорий этиш;
д) суғориш ва дренаж учун масъул сув хўжалиги ташкилотларининг институционал салоҳиятини мустаҳкамлаш.