Лойиҳанинг асосий мақсади — 315 минг гектар ернинг сув таъминотини яхшилаш, шу жумладан Бухоро вилоятида 275,0 минг гектар ва Навоий вилоятида 40,0 минг гектар ер майдонини сув билан таъминлаш.
Лойиҳа ҳудуди: Бухоро вилоятининг Когон ва Олот туманлари, Навоий вилоятининг Қизилтепа тумани.
Лойиҳанинг умумий қиймати: 406,29 миллион АҚШ доллари.
Шундан:
ОТБ кредит маблағлари — 216,75 миллион АҚШ доллари;
JICA кредит маблағлари — 11 872 миллион ЖПЙ (108,97 миллион АҚШ доллари);
Ўзбекистон Республикасининг ҳиссаси — 80,56 миллион АҚШ доллари.
Лойиҳани амалга ошириш муддати: 2014–2020-йиллар.
Лойиҳа натижасида:
- янги “Аму-Бухоро-И” насос стансияси қурилади;
- 4 та насос стансияси реконструксия қилинади ва жисмонан эскирган насос агрегатлари ўрнига 60 та янги насос агрегати ўрнатилади;
- электр энергиясининг йиллик истеъмолини қисқартириш ҳисобига 5,56 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ тежалади.
Лойиҳа доирасида 3 та намойиш майдонида 6 та пакет амалга оширилди. Шундан 4 та пакет ва 3 та намойиш майдони ОТБ кредит маблағлари, 2 та пакет эса JICA кредит маблағлари ҳисобидан молиялаштирилди.
Лойиҳа доирасида барча 6 та қурилиш шартномаси бўйича пудратчилар аниқланди ва тегишли шартномалар имзоланди. “Фермер хўжалигидан ташқари ва хўжалик ичидаги суғориш тизимларини тиклаш” шартномаси бўйича қурилиш ишлари якунланиб, обйект доимий фойдаланишга топширилди.
2018-йилда 12,0 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ўзлаштирилди ва ускуналар учун зарур эҳтиёт қисмлар етказиб берилди. Обйектларда батафсил лойиҳалаш ишлари якунланди. Қурилиш-монтаж ишлари доирасида 26,30 минг м³ тупроқ ишлари ва 3,98 минг м³ бетон ишлари бажарилди.
2019-йилда 62,9 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ўзлаштирилди. “Аму-Бухоро-И янги насос стансиясини қуриш”, “Қизилтепа-И насос стансиясини реконструксия қилиш” ва “Аму-Бухоро-ИИ насос стансиясини реконструксия қилиш” лойиҳалари бўйича пудратчилар аниқланди ва шартномалар имзоланди.
Ўрнатилиши режалаштирилган 16 та насос агрегати қурилиш майдонларига етказиб берилди, шундан 10 таси ўрнатилди. 104,69 минг м³ тупроқ ишлари ва 3,97 минг м³ бетон ишлари якунланди.