Амалга оширилиш ҳудуди: Марказий Осиё — Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон.
Лойиҳа қиймати: 584 239 евро.
Етакчи ташкилотлар/ҳамкорлар: ИҲЕ-УНЕСКО, Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссияси (ДСХМК) Илмий-ахборот маркази.
Донор: Нидерландия ҳукумати.
Амалга ошириш муддати: 2009-йил июн — 2013-йил март.
Мақсад ва натижалар
Лойиҳанинг асосий мақсади ўқув фаолияти бўйича тажрибаларни умумлаштириш, тренерларни тайёрлаш, Марказий Осиё мамлакатларида фойдаланиш учун тўртта йўналиш бўйича ўқув модулларини ишлаб чиқиш, сув соҳаси мутахассисларининг мунтазам малакасини ошириш тизимини шакллантириш ҳамда Орол денгизи ҳавзасини бошқариш моделини (ОДҲММ) такомиллаштиришдан иборат.
Лойиҳа доирасида қуйидаги тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган:
- сертификатланган ўқув дастурини биргаликда ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
- Орол денгизи ҳавзасини бошқариш моделини янгилаш ва такомиллаштириш;
- “Марказий Осиёда сув: ўтмиши, бугуни ва келажаги” китобини нашр этиш.
Асосий натижалар
- минтақавий ва миллий даражада салоҳиятни ошириш борасида ДСХМК Илмий-ахборот марказининг етакчи роли кучайтирилди. Марказий Осиёнинг беш мамлакатидан 34 нафар миллий тренер СРИБ бўйича тайёрланди;
- қуйидаги йўналишлар бўйича ўқув дастурлари ва модуллари ишлаб чиқилди:
- “Сув ресурсларини интеграциялашган бошқариш”;
- “Суғорма деҳқончиликни ривожлантириш”;
- “Халқаро сув ҳуқуқи ва сиёсати”;
- “Трансчегаравий дарёлар бўйича минтақавий ҳамкорлик”;
- кадрлар тайёрлаш ва малакасини оширишга бўлган эҳтиёжлар баҳоланди ҳамда Марказий Осиёдаги сув хўжалиги ташкилотлари мутахассисларининг малакасини ошириш стратегияси лойиҳаси ишлаб чиқилди;
- Орол денгизи ҳавзасини бошқариш модели (ОДҲММ)нинг асосий блоклари қайта кўриб чиқилди ва янгиланди. Жумладан, маълумотлар базаси модернизация қилинди, гидроенергетика модули гидрологик ва ижтимоий-иқтисодий моделлар билан интеграция қилинди, миллий ва минтақавий режалаштириш модуллари такомиллаштирилди ҳамда маълумотларни импорт ва экспорт қилиш имкониятлари кенгайтирилди;
- “Марказий Осиёда сув: ўтмиши, бугуни ва келажаги” китоби нашр этилди. Унда лойиҳа доирасида тўпланган тажриба, тегишли фактлар ва таҳлилий материаллар умумлаштирилган.