Лойиҳанинг асосий мақсади — 103,4 минг гектар суғориладиган майдоннинг сув таъминотини яхшилаш.
Лойиҳа ҳудуди: Сурхондарё вилояти.
Лойиҳа қиймати: 122,72 миллион АҚШ доллари.
Шундан:
Ислом тараққиёт банки кредити — 89,55 миллион АҚШ доллари;
Ўзбекистон Республикасининг ҳиссаси — 33,17 миллион АҚШ доллари.
Лойиҳани амалга ошириш муддати: 2015–2019-йиллар.
Лойиҳа натижасида:
- Шеробод туманидаги 38,5 минг гектар суғориладиган майдонлар оқар сув билан таъминланади;
- ҳар бири 20 м³/секунд қувватга эга бўлган 2 та насос агрегатининг фаолияти тўхтатилади. Натижада насос стансияларининг йиллик эксплуатация харажатларидан 50,0 минг АҚШ доллари ҳамда электр энергияси харажатларидан 1 600,5 минг АҚШ доллари тежалади;
- Бандихон ва Дўстлик насос стансияларининг 2-кўтариш босқичи қуриб битказилади. Натижада ҳар йили эксплуатация харажатларидан 107,6 минг АҚШ доллари ва электр энергияси харажатларидан 1 324,5 минг АҚШ доллари тежалади;
- каналларнинг фойдали иш коеффициенти 72 фоиздан 92 фоизгача оширилиши натижасида уларнинг ишончли ва хавфсиз ишлаши таъминланади.
Лойиҳа доирасида барча 6 та қурилиш пакети бўйича пудратчилар аниқланди ва улар билан шартномалар имзоланди.
2018-йилда 5,97 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағлари ўзлаштирилди. 15,8 км узунликдаги каналлар реконструксия қилинди, 654,7 минг м³ тупроқ ишлари ва 29,9 минг м³ бетон ишлари якунланди.
2019-йилда 17,2 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағлари ўзлаштирилди. 43,1 км узунликдаги каналлар реконструксия қилинди, 28,5 км узунликдаги каналларга бетон қоплама ётқизилди, 69 та гидротехника иншооти реконструксия қилинди, 1 387,9 минг м³ ер ишлари ва 58,47 минг м³ бетон ишлари бажарилди.