Лойиҳанинг асосий мақсади — Элликқалъа (33,2 минг гектар), Беруний (34 минг гектар) ва Тўрткўл (32,8 минг гектар) туманларидаги жами 100 минг гектар суғориладиган ер майдонларида сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш.
Лойиҳа ҳудуди: Элликқалъа, Беруний ва Тўрткўл туманлари.
Лойиҳа қиймати: 376,72 миллион АҚШ доллари.
Шундан:
Жаҳон банкининг кредит маблағлари — 214,9 миллион АҚШ доллари;
Ўзбекистон Республикасининг ҳиссаси — 161,8 миллион АҚШ доллари.
Лойиҳани амалга ошириш муддати: 2015–2021-йиллар.
Лойиҳа натижасида:
- каналларнинг фойдали иш коеффициенти 49 фоиздан 60 фоизгача оширилади ва йилига 269 миллион м³ сув тежалади;
- Беруний насос стансияси бошқаруви балансидаги 3 та йирик насос стансияси — Дўстлик (16,2 м³/с), Қилчиноқ (26,4 м³/с) ва Найман-Бештом (22 м³/с), шунингдек, Амударёдан сув олувчи 20 та ўрта ва кичик насос стансиясининг фаолияти тўхтатилади;
- бундан ташқари, СИУ ва фермер хўжаликлари балансидаги 400 дан ортиқ насос стансияси ёпилади. Натижада йилига 6,9 миллион АҚШ доллари миқдорида электр энергияси ва эксплуатация харажатлари тежалади.
2018-йилда 1,384 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари ажратилди ва узунлиги 10 км бўлган Правоберезҳний каналининг 800 минг м³ қисми чўкинди қатламлардан тозаланди.
2019-йилда 20,16 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағлари ўзлаштирилди ва 3 та шартнома доирасида қурилиш-монтаж ишлари якунланди. Жумладан:
СКWРМИП/ИКБ/1-1/лот-1 — “Ўнгқирғоқ магистрал каналини тиклаш” шартномаси бўйича йил давомида 2 699 м³ бетон ишлари ва 132 503 м³ тупроқ ишлари бажарилди ҳамда 7 та гидротехника иншооти қурилди.
СКWРМИП/ИКБ/1-2/лот-1 — “Бўстон каналини реконструксия қилиш (шарқий қисми)” шартномаси бўйича йил давомида 21 272 м³ бетон ишлари ва 2 544 320 м³ тупроқ ишлари бажарилди.
СКWРМИП/ИКБ/1-2/лот-2 — “Бўстон каналини қайта қуриш (ғарбий қисми)” шартномаси бўйича йил давомида 13 675 м³ бетон ишлари ва 632 099 м³ тупроқ ишлари бажарилди.