Асосий контентга ўтиш

“Фарғона водийсида сув ресурсларини интеграциялашган бошқариш” лойиҳаси (“СРИБ-Фарғона”)

Лойиҳанинг умумий мақсади — сув ресурсларини бошқариш самарадорлигини ошириш орқали хавфсиз турмуш шароити, экологик барқарорлик ва ижтимоий ҳамжиҳатликка кўмаклашиш ҳамда Фарғона водийси мисолида Марказий Осиё мамлакатларида қишлоқ ҳудудларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш.

Амалда
“Фарғона водийсида сув ресурсларини интеграциялашган бошқариш” лойиҳаси (“СРИБ-Фарғона”)

Лойиҳанинг умумий мақсади — сув ресурсларини бошқариш самарадорлигини ошириш орқали хавфсиз турмуш шароити, экологик барқарорлик ва ижтимоий ҳамжиҳатликка кўмаклашиш ҳамда Фарғона водийси мисолида Марказий Осиё мамлакатларида қишлоқ ҳудудларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш.

Лойиҳанинг асосий вазифалари

а) сувдан фойдаланувчилар иштирокида пилот ҳудудларда сув ресурсларини интеграциялашган бошқариш (СРИБ) самарадорлигини синовдан ўтказиш ва ушбу ёндашувни Фарғона водийсидаги сув хўжалиги ташкилотлари фаолиятига жорий этиш;
б) сув ресурсларини бошқаришнинг барча иерархик даражаларида сув ва ер унумдорлигини ошириш имкониятларини намойиш этиш.

Лойиҳа ҳудуди: Андижон ва Фарғона вилоятлари, Жанубий Фарғона канали (ЖФК).
Лойиҳанинг умумий қиймати: 5,3 миллион Швейсария франки.
Лойиҳани амалга ошириш учун масъул ташкилотлар: ҳамкорлар консорсиуми — Халқаро сув ресурсларини бошқариш институти (ИWМИ) ва Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссиясининг Илмий-ахборот маркази (СИК ИКWК).
Амалга ошириш муддати: 2001–2012-йиллар.

Амалга ошириш босқичлари ва эришилган натижалар
1-босқич: 2001-йил сентабр — 2002-йил 30-апрел

Лойиҳанинг дастлабки босқичида сув ресурсларини бошқариш билан боғлиқ ҳуқуқий, ташкилий, молиявий, иқтисодий ва бошқарув масалалари батафсил таҳлил қилинди. Шунингдек, аввалги тажриба ва методологиялар, минтақавий, донор ва миллий ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган сув ресурсларини бошқариш тизимлари ўрганилди ва баҳоланди.

Иккинчи босқични амалга ошириш учун зарур ҳужжатлар ва ташкилий механизмлар тайёрланди.

2-босқич: 2002-йил 1-май — 2005-йил 30-апрел

Уч давлатнинг сув хўжалиги ташкилотлари томонидан СРИБнинг консептуал тузилмаси ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

Гидрографик чегаралар асосида сув истеъмолчилари уюшмалари ва каналларни “қуйидан юқорига” тамойили асосида бошқаришни ташкил этиш учун комплекс ижтимоий сафарбарлик ёндашуви ишлаб чиқилди. Маҳаллий фермерлар ва сувдан фойдаланувчилар бошқарув жараёнларига жалб этилди.

Пилот ҳудудларда сувни бошқаришни такомиллаштириш орқали сув истеъмолини 30 фоизгача камайтириш ва сув унумдорлигини 55 фоиздан 95 фоизгача ошириш имконияти намойиш этилди.

3-босқич: 2005-йил 1-май — 2008-йил 30-апрел

СРИБ тамойиллари умумлаштирилди, салоҳиятни ошириш, тажриба алмашиш ва ўқув тадбирлари амалга оширилди. Асосий эътибор сув бошқарувининг турли даражалари ўртасидаги вертикал алоқаларни мустаҳкамлашга, сув тақсимоти ва бошқарувда аҳолининг иштирокини кенгайтиришга қаратилди.

Норасмий сувдан фойдаланувчилар гуруҳларидан сув истеъмолчилари уюшмаларигача, улардан эса магистрал каналлар бошқаруви ва миллий сиёсат даражасигача бўлган ҳамкорлик механизмлари ривожлантирилди.

Пилот каналлар ва кичик бошқарув ҳудудларида маъмурий сув тақсимотидан талаб асосида сув тақсимлашга, белгиланган тўловлардан эса фойдаланилган сув ҳажмига боғлиқ тўлов механизмларига ўтиш бўйича ёндашувлар синовдан ўтказилди.

Уч давлатда миллий сиёсатни қўллаб-қувватлаш ва СРИБ ёндашувларини яхшироқ тушуниш мақсадида миллий мувофиқлаштирувчи ва қўллаб-қувватловчи гуруҳлар ташкил этилди.

Лойиҳа доирасида СРИБни оммалаштириш ва унинг барқарорлигини таъминлаш учун ҳамкорлик тармоғи яратилиб, бошқа лойиҳалар, маслаҳат хизматлари ва маҳаллий таълим муассасалари билан алоқалар йўлга қўйилди.

2007-йилда лойиҳага трансчегаравий кичик дарёлар бўйича янги компонент қўшилди. Унинг мақсади СРИБ тамойиллари асосида трансчегаравий сув тақсимоти механизмларини ишлаб чиқиш имкониятларини ўрганишдан иборат эди.

4-босқич: 2008-йил — 2011-йил 28-феврал

СРИБ бўйича институционал, ташкилий ва бошқарув ёндашувлари ишлаб чиқилди ҳамда пилот каналлар, уларнинг хизмат кўрсатиш ҳудудлари ва трансчегаравий кичик дарёларда синовдан ўтказилди.

СРИБнинг асосий қоидалари умумлаштирилди ва уларни бошқа ҳудудларда кенг жорий этиш учун олинган тажриба ва сабоқлар тизимлаштирилди.

5-босқич: 2011-йил 1-март — 2012-йил 29-феврал

Ҳукуматлар раҳбарлигида ва бошқа донорлар билан мувофиқлаштирилган ҳолда сув истеъмолчилари уюшмаларидан канал маъмуриятигача бўлган СРИБ ташкилотларининг вазифалари ва фаолият кўлами бўйича умумий ёндашув ишлаб чиқилди.

Лойиҳанинг асосий ютуқлари
- сиёсат ишлаб чиқувчилар ва лойиҳа иштирокчилари ўртасида СРИБ тамойилларини тушуниш даражаси ошди;
- Фарғона водийсидаги уч давлат томонидан лойиҳа доирасида ишлаб чиқилган СРИБ тузилмаси синовдан ўтказилди ва қўллаб-қувватланди;
- гидрографик чегаралар асосида каналларни бошқарувчи учта пилот ташкилот ташкил этилди ва рўйхатдан ўтказилди;
- сув истеъмолчилари уюшмалари бошқарувидаги каналларда сув тақсимоти яхшиланди;
- сув бошқарувида “қуйидан юқорига” ёндашувнинг афзалликлари амалда намойиш этилди;
- сувни 30 фоизгача тежаш имконияти намойиш этилди;
- ер ва сув унумдорлигини ошириш имкониятлари кўрсатилди.

Умуман, лойиҳа Фарғона водийсида СРИБ тамойилларини ишлаб чиқиш, синовдан ўтказиш ва амалиётга жорий этишга хизмат қилди. Пилот ҳудудлар тажрибаси манфаатдор томонларни бошқарувга кенг жалб қилиш, ташкилий механизмларни такомиллаштириш ва замонавий бошқарув воситаларидан фойдаланиш орқали сув ресурсларини бошқариш самарадорлигини ошириш имкониятларини намойиш этди.

Лойиҳалар

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) иштирокидаги “Аму-Бухоро ирригация тизимларини қайта тиклаш” лойиҳаси
Амалда

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) иштирокидаги “Аму-Бухоро ирригация тизимларини қайта тиклаш” лойиҳаси

Лойиҳа 315 минг гектар ернинг сув таъминотини яхшилашни мақсад қилган.

Шерик
ADB / JICA
Бюджет
406,29 mln $
Муддат
2014–2020
Ҳудуд
Бухоро вилоятининг Когон ва Олот туманлари, Навоий вилоятининг Қизилтепа тумани
Жаҳон банки иштирокидаги “Жанубий Қорақалпоғистонда сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш” лойиҳаси
Амалда

Жаҳон банки иштирокидаги “Жанубий Қорақалпоғистонда сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш” лойиҳаси

Лойиҳа Элликқалъа, Беруний ва Тўрткўл туманларидаги жами 100 минг гектар суғориладиган ер майдонларида сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштиришни мақсад қилган.

Шерик
WBG
Бюджет
376,72 mln $
Муддат
2015–2021
Ҳудуд
Элликқалъа, Беруний ва Тўрткўл туманлари
Ислом тараққиёт банки иштирокидаги “Сурхондарё вилоятида сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш (Хазарбоғ-Оққопчиғай каналлари тизимини қайта тиклаш)” лойиҳаси
Амалда

Ислом тараққиёт банки иштирокидаги “Сурхондарё вилоятида сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш (Хазарбоғ-Оққопчиғай каналлари тизимини қайта тиклаш)” лойиҳаси

Лойиҳа 103,4 минг гектар суғориладиган майдоннинг сув таъминотини яхшилашни мақсад қилган.

Шерик
IsDB
Бюджет
122,72 mln $
Муддат
2015–2019
Ҳудуд
Сурхондарё вилояти