Асосий контентга ўтиш

Ўзбекистон Республикасида СРИБни жорий этиш учун илғор ахборот-коммуникация технологияларига асосланган интеграциялашган сув ресурсларини бошқариш тизими

Лойиҳа Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) томонидан 2016–2020-йилларда амалга оширилган лойиҳанинг давоми бўлиб, илғор сув ахборот тизимини янада ривожлантириш ҳамда уни танланган ҳудудлардаги СМАРТ ҳавза бошқаруви тизимлари билан интеграция қилишга қаратилган.

Амалда
Ўзбекистон Республикасида СРИБни жорий этиш учун илғор ахборот-коммуникация технологияларига асосланган интеграциялашган сув ресурсларини бошқариш тизими

Мамлакат: Ўзбекистон.
Амалга ошириш муддати: 2022–2025-йиллар.
Лойиҳа буджети: 10,0 миллион АҚШ доллари.
Амалга оширувчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги.
Бенефициарлар: 6 та пилот ҳудуддаги қарийб 5,5 миллион аҳоли, Сув хўжалиги вазирлигининг 60 нафар сув хўжалиги мутахассиси, танланган ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларининг (ИТҲБ) 600 га яқин муҳандиси, шунингдек, “Сирдарё” ва “Амударё” ҳавза сув ташкилотлари.

Лойиҳанинг асосий мақсади

Лойиҳа Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) томонидан 2016–2020-йилларда амалга оширилган лойиҳанинг давоми бўлиб, илғор сув ахборот тизимини янада ривожлантириш ҳамда уни танланган ҳудудлардаги СМАРТ ҳавза бошқаруви тизимлари билан интеграция қилишга қаратилган.

Рақамли инновациялар орқали сув ресурсларини бошқариш самарадорлигини ошириш ва ушбу тизимлардан Ўзбекистонда Греен Неw Деал (“Яшил янги келишув”) ташаббусларини амалга ошириш воситаларидан бири сифатида фойдаланиш кўзда тутилган.

Лойиҳа, шунингдек, Жанубий Оролбўйи ҳудудидаги сув ҳавзалари ва сув-ботқоқ экотизимлари, жумладан, Амударё делтаси ҳолатини реал вақт режимида мониторинг қилиш орқали Оролбўйи экотизимларини тиклашга кўмаклашишга қаратилган.

И босқич билан интеграция

Мақсадли СМАРТ тизими KOICAнинг 2016–2020-йилларда амалга оширилган “Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали Ўзбекистонда сув бошқарувининг интеграциялашган тизимини яратиш бўйича Мастер-режа ва пилот лойиҳа”си доирасида яратилган ахборот тизими билан интеграция қилинади.

Шу тариқа, лойиҳа аввалги босқичда яратилган рақамли инфратузилмани кенгайтириш, маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш имкониятларини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларини бошқаришда замонавий СМАРТ технологияларни кенгроқ жорий этишга хизмат қилади.

Лойиҳа ҳудудлари

Лойиҳа доирасида СМАРТ сув бошқаруви тизимларини ривожлантириш ва интеграция қилиш ишлари:

Фарғона вилояти;
Тошкент вилояти;
Самарқанд вилояти;
Бухоро вилояти;
Қорақалпоғистон Республикаси ва Оролбўйи ҳудудларида амалга оширилиши кўзда тутилган.

Лойиҳа натижасида Сув хўжалиги вазирлигининг илғор ахборот тизими ҳудудий СМАРТ ҳавза тизимлари билан боғланиб, сув ресурслари тўғрисидаги маълумотларни реал вақт режимида олиш, алмашиш, мониторинг ва таҳлил қилиш имкониятларини кенгайтириш кўзда тутилган.

Лойиҳалар

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) иштирокидаги “Аму-Бухоро ирригация тизимларини қайта тиклаш” лойиҳаси
Амалда

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) иштирокидаги “Аму-Бухоро ирригация тизимларини қайта тиклаш” лойиҳаси

Лойиҳа 315 минг гектар ернинг сув таъминотини яхшилашни мақсад қилган.

Шерик
ADB / JICA
Бюджет
406,29 mln $
Муддат
2014–2020
Ҳудуд
Бухоро вилоятининг Когон ва Олот туманлари, Навоий вилоятининг Қизилтепа тумани
Жаҳон банки иштирокидаги “Жанубий Қорақалпоғистонда сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш” лойиҳаси
Амалда

Жаҳон банки иштирокидаги “Жанубий Қорақалпоғистонда сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш” лойиҳаси

Лойиҳа Элликқалъа, Беруний ва Тўрткўл туманларидаги жами 100 минг гектар суғориладиган ер майдонларида сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштиришни мақсад қилган.

Шерик
WBG
Бюджет
376,72 mln $
Муддат
2015–2021
Ҳудуд
Элликқалъа, Беруний ва Тўрткўл туманлари
Ислом тараққиёт банки иштирокидаги “Сурхондарё вилоятида сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш (Хазарбоғ-Оққопчиғай каналлари тизимини қайта тиклаш)” лойиҳаси
Амалда

Ислом тараққиёт банки иштирокидаги “Сурхондарё вилоятида сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш (Хазарбоғ-Оққопчиғай каналлари тизимини қайта тиклаш)” лойиҳаси

Лойиҳа 103,4 минг гектар суғориладиган майдоннинг сув таъминотини яхшилашни мақсад қилган.

Шерик
IsDB
Бюджет
122,72 mln $
Муддат
2015–2019
Ҳудуд
Сурхондарё вилояти