Асосий контентга ўтиш

“Ўзбекистон Республикасининг қишлоқ жойларида сув ресурсларини барқарор бошқариш” лойиҳаси

Лойиҳанинг асосий вазифалари миллий, ҳавзавий ва фермер хўжаликлари даражасида сув ресурсларини бошқариш бўйича институционал ва техник салоҳиятни мустаҳкамлаш, шунингдек, сув ва бошқа тегишли ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича хабардорликни оширишдан иборат.

Амалда
“Ўзбекистон Республикасининг қишлоқ жойларида сув ресурсларини барқарор бошқариш” лойиҳаси

Лойиҳанинг асосий вазифалари миллий, ҳавзавий ва фермер хўжаликлари даражасида сув ресурсларини бошқариш бўйича институционал ва техник салоҳиятни мустаҳкамлаш, шунингдек, сув ва бошқа тегишли ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича хабардорликни оширишдан иборат.

Лойиҳа Европа Иттифоқининг “Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида сув ресурсларини барқарор бошқариш” дастури доирасида амалга оширилган. Дастур Ўзбекистон сув хўжалиги соҳасини қўллаб-қувватлашга қаратилган бўлиб, ўзаро боғлиқ учта компонентни қамраб олади:
1-компонент: “Сув ресурсларини бошқариш миллий тизими ва сув ресурсларини интеграциялашган ҳолда бошқариш (СРИБ)”.
2-компонент: “Сув ресурсларини бошқариш бўйича техник салоҳиятни кучайтириш”.
3-компонент: “Ўзбекистонда сув ва атроф-муҳитни барқарор ривожлантириш бўйича хабардорлик ва шерикликни ошириш”.

1-компонент
Биринчи компонент Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) томонидан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилган “Сувни бошқариш ва сув ресурсларини интеграциялашган ҳолда бошқариш бўйича миллий асос консепсияси” лойиҳасини қамраб олади.

Лойиҳанинг асосий натижалари ва ютуқлари:
1. Шаҳрихонсой (Андижон вилояти) ва Оқсув (Қашқадарё вилояти) дарё ҳавзалари учун бошқарув режалари ишлаб чиқилди. Шунингдек, Ўзбекистонда ҳавзавий режалаштириш методологиясини ўз ичига олган қўлланма ҳамда икки дарё ҳавзаси бўйича таҳлилий ҳисоботлар тайёрланди.
2. Стратегик экологик баҳолаш (СЕБ) элементлари дарё ҳавзаларини бошқариш жараёнига жорий этилди. Мутахассислар ўқитилди ва СЕБ элементларини Ўзбекистонда ҳавзавий режалаштиришга жорий этиш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилди.
3. Андижон, Наманган, Фарғона, Сирдарё, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидаги олтита ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳудудида танланган намойиш майдончалари учун сув ва энергия тежовчи технологияларга бўлган эҳтиёж баҳоланди.
4. Эҳтиёжларни баҳолаш натижалари асосида дренаж сувларини бошқариш ва мелиоратив тадбирларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 18 та юк машинаси, 6 та экскаватор, 6 та манипуляторли юк машинаси, 6 та бетон аралаштиргич, 6 та дизел генератори, 6 та мини трактор ва 6 та кўчма насос стансияси тақдим этилди. Тажриба ҳудудларида 720 та гидропост ўрнатилди.
5. 60 гектардан ортиқ тажриба майдонларида сув тежовчи технологияларни намойиш этиш ва тажриба алмашиш мақсадида томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш каби технологиялар жорий этилган боғлар ташкил қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги дастурнинг асосий ҳамкори сифатида уч даражада сув таъминоти ва сувдан фойдаланиш самарадорлигини оширишга жалб этилди:
Миллий даражада — сув ресурсларини самарали бошқаришнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, тегишли ҳужжатлар ва эксперт тавсияларини ишлаб чиқиш;
Ҳавза даражасида — сув ресурсларини турли фойдаланувчилар ва эҳтиёжлар ўртасида тақсимлашга кўмаклашувчи дарё ҳавзаларини бошқариш режаларини ишлаб чиқиш;
Фермер хўжаликлари даражасида — сувдан самарали фойдаланиш бўйича салоҳиятни ошириш, замонавий технологиялар ва илғор қишлоқ хўжалиги усулларини жорий этиш ҳамда иқтисодий самарали бошқарув усулларини намойиш этиш.

2-компонент

“Сув ресурсларини бошқариш бўйича техник салоҳиятни кучайтириш” компоненти Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури (БМТТД) томонидан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилган.

Асосий йўналишлар:
1. Кадрлар тайёрлаш учун масъул миллий ташкилотларнинг институционал салоҳияти ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.
2. Ҳавзавий ирригация тизимлари, ирригация тизимлари бошқармалари, сув истеъмолчилари уюшмалари, фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда маҳаллий ҳокимият органларининг сув ресурсларини бошқариш ва сувдан оқилона фойдаланиш бўйича салоҳиятини ошириш. Сув таъминоти хизматлари сифатини ошириш имкониятларини намойиш этиш мақсадида тегишли даражаларда билим ва маслаҳат хизматларини кўрсатиш марказларини ташкил этиш бўйича намунавий лойиҳалар амалга ошириш кўзда тутилган.
3. Сув ресурсларини бошқариш соҳасидаги манфаатдор томонлар учун салоҳиятни оширишнинг ягона модели ва ёндашувини ишлаб чиқиш. Сув хўжалиги мутахассислари ва сувдан фойдаланувчилар учун ўқув модулларини яратиш ва жорий этиш.
4. Европа Иттифоқи институтлари ва мутахассислари билан ҳамкорликни кенгайтириш. Магистратура учун стипендия дастурлари ҳамда сув хўжалиги соҳасидаги илғор Европа тажрибасини ўрганишга қаратилган ўқув сафарларини ташкил этиш.
5. Маҳаллий ҳамжамиятларнинг иқтисодий, ижтимоий ва экологик ҳолатини баҳолаш, уларни ривожлантириш бўйича пилот режаларни ишлаб чиқиш ҳамда сувни режалаштириш, ундан фойдаланиш ва тежашнинг илғор усуллари бўйича тренинг ва семинарлар ташкил этиш.
Шунингдек, маҳаллий даражада сув ва энергиядан самарали фойдаланиш усулларини амалий намойиш этиш кўзда тутилган. Ушбу фаолият натижасида уй хўжаликлари ва деҳқон хўжаликларини барқарор сув билан таъминлашга қаратилган маҳаллий ривожланиш режаларини ишлаб чиқиш белгиланган.

3-компонент

“Ўзбекистонда сув ва атроф-муҳитни барқарор ривожлантириш бўйича хабардорлик ва шерикликни ошириш” компонентининг ижрочиси — КАРЕК.

Лойиҳалар

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) иштирокидаги “Аму-Бухоро ирригация тизимларини қайта тиклаш” лойиҳаси
Амалда

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) иштирокидаги “Аму-Бухоро ирригация тизимларини қайта тиклаш” лойиҳаси

Лойиҳа 315 минг гектар ернинг сув таъминотини яхшилашни мақсад қилган.

Шерик
ADB / JICA
Бюджет
406,29 mln $
Муддат
2014–2020
Ҳудуд
Бухоро вилоятининг Когон ва Олот туманлари, Навоий вилоятининг Қизилтепа тумани
Жаҳон банки иштирокидаги “Жанубий Қорақалпоғистонда сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш” лойиҳаси
Амалда

Жаҳон банки иштирокидаги “Жанубий Қорақалпоғистонда сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш” лойиҳаси

Лойиҳа Элликқалъа, Беруний ва Тўрткўл туманларидаги жами 100 минг гектар суғориладиган ер майдонларида сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштиришни мақсад қилган.

Шерик
WBG
Бюджет
376,72 mln $
Муддат
2015–2021
Ҳудуд
Элликқалъа, Беруний ва Тўрткўл туманлари
Ислом тараққиёт банки иштирокидаги “Сурхондарё вилоятида сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш (Хазарбоғ-Оққопчиғай каналлари тизимини қайта тиклаш)” лойиҳаси
Амалда

Ислом тараққиёт банки иштирокидаги “Сурхондарё вилоятида сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш (Хазарбоғ-Оққопчиғай каналлари тизимини қайта тиклаш)” лойиҳаси

Лойиҳа 103,4 минг гектар суғориладиган майдоннинг сув таъминотини яхшилашни мақсад қилган.

Шерик
IsDB
Бюджет
122,72 mln $
Муддат
2015–2019
Ҳудуд
Сурхондарё вилояти