Лойиҳанинг мақсади: Ўзбекистонда ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) асосида сув ресурсларини мониторинг қилиш тизимини ривожлантириш бўйича Мастер-режани ишлаб чиқиш ҳамда сув ресурсларини бошқариш бўйича ягона маълумотлар базасини яратиш.
Лойиҳани амалга ошириш ҳудуди: Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудуди.
Лойиҳа қиймати: 7,0 миллион АҚШ доллари.
Молиялаштириш: Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) грант маблағлари.
Амалга ошириш муддати: 2016–2020-йиллар.
Ижро этувчи ташкилотлар: Кореянинг КРК, ГЕО К&И Ко. Лтд ва Фиветек компаниялари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги.
Лойиҳанинг асосий йўналишлари
1. АКТ асосида сув мониторинги тизимини ривожлантириш бўйича Мастер-режани ишлаб чиқиш
- Ўзбекистондаги мавжуд сув хўжалиги тизимларини таҳлил қилиш;
- сув ресурсларини бошқариш модели ва маълумотлар базасини лойиҳалаштириш;
- сув ресурсларини мониторинг қилиш ва бошқариш тизимини ишлаб чиқиш.
2. Пилот лойиҳа
- АКТ асосида сув мониторинги тизими ва маълумотларни узатиш тармоқларини жорий этиш.
Сув ресурсларини бошқариш тизимини ривожлантириш:
- сув ресурсларини мониторинг қилиш ва бошқариш тизимини яратиш;
- маълумотларни йиғиш, мониторинг қилиш ва таҳлил этиш дастурини ишлаб чиқиш;
- Сув хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари (ИТҲБ), ирригация тизимлари бошқармалари (ИТБ), маҳаллий ҳокимият органлари ва бошқа тегишли ташкилотлар учун маълумотларни бошқариш ҳамда таҳлил қилиш дастурий таъминотини ишлаб чиқиш.
Мониторинг қурилмаларини ўрнатиш:
- сув ресурслари мониторинги нуқталарини ўрганиш;
- 61 та нуқтада сув ресурсларини мониторинг қилиш қурилмаларини ўрнатиш, жумладан:
- республика бўйича асосий каналлар ва сув омборларида — 42 та нуқта;
- Зарафшон дарёси ҳавзаси суғориш тизимида — 19 та нуқта;
- мониторинг қурилмаларига техник хизмат кўрсатиш ва уларни калибрлаш;
- Сув хўжалиги вазирлигининг сув бошқаруви диспетчерлик марказини АКТ асосидаги мониторинг учун модернизация қилиш;
сув бошқаруви тизими учун сервер ва бошқа ускуналарни ўрнатиш ва созлаш.
3. Малака ошириш дастури
- Ўзбекистон ва Кореяда сув хўжалиги мутахассислари учун ўқув курсларини ташкил этиш;
- АКТ асосидаги сув мониторинги ва ахборот тизимлари бўйича ўзбекистонлик давлат хизматчилари, муҳандислар ва сув хўжалиги мутахассислари учун 5 та ўқув дастурини амалга ошириш;
- лойиҳа якунлангандан кейин ҳам сув мониторинги тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон ва Корея томонлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш.
Кутилаётган натижалар
- АКТ асосида сув мониторинги тизимини ривожлантириш бўйича Мастер-режа ишлаб чиқиш;
- 61 та нуқтада сув мониторинги тизимини ўрнатиш;
- Сув хўжалиги вазирлигининг диспетчерлик марказини 6 та мониторли кўп экранли тизим ҳамда маълумотларни йиғиш ва сақлаш сервери билан жиҳозлаш;
- асосий сув омборлари, каналлар, насос стансиялари ва бошқа обйектларда сув ресурсларини онлайн мониторинг қилиш тизимини яратиш;
- Ўзбекистон сув хўжалигининг ягона ахборот базасини яратиш;
- сув ресурсларини бошқариш бўйича қарорларни қўллаб-қувватлаш тизимини шакллантириш.
Эришилган натижалар
Лойиҳа доирасида кореялик мутахассислар томонидан 61 та сув хўжалиги обйектида сув ресурсларини онлайн мониторинг ва назорат қилиш имконини берувчи “Ақлли сув” қурилмалари ўрнатилди. Шунингдек, 15 та сув хўжалиги обйектида ҳаво ҳарорати, ёғингарчилик миқдори ва бошқа метеорологик кўрсаткичларни онлайн кузатувчи қурилмалар ҳамда обйектлардаги вазиятни визуал назорат қилиш имконини берувчи кузатув камералари ўрнатилди.
Вазирликнинг диспетчерлик хизматида “Ақлли сув” қурилмаларидан келаётган маълумотларни умумлаштириш ва сақлаш учун серверлар, ёрдамчи ускуналар ва мониторинг тизимлари ўрнатилди. Шунингдек, маълумотлар базасини шакллантириш ва таҳлил қилиш, сув хўжалиги обйектларидаги кўрсаткичларни онлайн режимда автоматик кузатиш имконини берувчи ахборот тизими яратилди.
КОВИД-19 пандемияси даврида “Ақлли сув” қурилмалари ва яратилган ахборот тизими синов режимида ишлаган. Тизимни тўлиқ ишга тушириш ишлари пандемия шароити яхшилангач кореялик мутахассислар иштирокида якунланиши режалаштирилган эди. Шунингдек, КРК томонидан республиканинг барча сув хўжалиги обйектларига замонавий АКТни кенг жорий этиш бўйича Мастер-режа ишлаб чиқилиши кўзда тутилган. У сув ресурсларини ҳисобга олиш ва мониторинг қилишни замонавий АКТ асосида ривожлантириш бўйича қисқа ва узоқ муддатли чора-тадбирларни қамраб олади.