Лойиҳанинг асосий мақсади — Қашқадарё вилоятидаги 392 минг гектар ҳамда Туркманистондаги 10 минг гектар, жами 402 минг гектар майдоннинг сув таъминотини яхшилаш.
Лойиҳа ҳудуди: Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти.
Лойиҳанинг умумий қиймати: 105,3 миллион АҚШ доллари.
Молиялаштириш манбалари:
Саудия тараққиёт жамғармаси (СТЖ) — 43,2 миллион АҚШ доллари;
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (ЎзТТЖ) — 40 миллион АҚШ доллари;
Давлат буджети — 22,1 миллион АҚШ доллари.
Лойиҳани амалга ошириш натижасида:
- йилига 90,645 миллион кВт·соат электр энергиясини тежаш;
- давлат буджетидан ажратиладиган маблағларни йилига 1,33 миллион АҚШ долларига камайтириш;
- қишлоқ хўжалиги корхоналари учун 11,5 миллион АҚШ доллари миқдорида қўшимча иқтисодий самара олиш имкониятини яратиш;
- давлат буджетига солиқлар ва бошқа тўловлар ҳисобидан 2,7 миллион АҚШ доллари тушум таъминлаш кўзда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 11-ноябрдаги ПҚ–4514-сон қарори асосида “Қарши насос стансиялари каскадини капитал қайта тиклаш (3-босқич)” лойиҳасининг техник-иқтисодий асослари тасдиқланган.
2019-йил 6-декабрда оммавий ахборот воситалари ва интернет сайтларида лойиҳа бўйича консалтинг компаниясини танлаш, шунингдек, насос-кучланиш ускуналарини лойиҳалаш, етказиб бериш ва шеф-монтаж қилиш бўйича халқаро тендер савдолари эълон қилинган.