Мувофиқлаштирув йиғилиши (14.09.2023)
14-сентабр, 2023

Сув хўжалиги, сув таъминоти ва канализация масалалари бўйича тармоқ ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
2023 йил 14 сентабр куни Сув хўжалиги, сув таъминоти ва канализация масалалари бўйича тармоқ ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг мажлислар зали барча манфаатдор вазирлик ва идоралар, шунингдек, ривожланиш бўйича халқаро ҳамкорлар вакилларини жамлади. Учрашувни анъанавий тарзда Ўзбекистон Республикасидан асосий ҳамкорлар – Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги вакиллари, шунингдек, Ўзбекистондаги Швейцария Конфедерасияси элчихонаси вакиллари олиб бордилар. Бу донор ташкилотли турли форматларда бир неча йиллардан буён мамлакат сув хўжалигини ислоҳ қилиш масалаларини мувофиқлаштиришга самарали ҳисса қўшиб келмоқда.
Йиғилишда Ахборот-таҳлил ва ресусрс маркази (АТРМ) ва Швейцария элчихонасининг тармоқ ишчи гуруҳи томонидан аввалги йиғилишдан буён амалга оширилган ишларнинг бориши тўғрисидаги ҳисоботи тингланди. Хусусан, лойиҳа матрицасининг умумий кўриниши тақдим этилди.
Сув хўжалиги вазирлиги ишчи гуруҳ аъзоларига Сув кодексини ишлаб чиқиш ҳолати тўғрисида маълумот берди. Сув хўжалиги вазирлигининг жорий сув хўжалиги стратегиясини амалга оширишдаги ютуқ ва муаммолар, инвестиция лойиҳалари тўғрисидаги ахбороти йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди.
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги вакиллари Ўзбекистон Республикасида сув таъминоти ва канализация тизимини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишда эришилган ютуқ ва муаммолар ҳақида маълумот берди.
Шунингдек, техник ишчи гуруҳлари (и) гендер тамойилларини ҳисобга олиш, (ии) энергия самарадорлиги, ДВШ.ва тарифлар ва (иии) санитария каби соҳалардаги янгиликлар билан таништидилар.
Саволларга жавоб бергандан сўнг, Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Миссия раҳбари мовуни/Ҳамкорлик бўлими бошлиғи Рахел Боесч хоним йиғилишни якунлаб, тармоқ гуруҳининг навбатдаги қадамларини белгилаб берди. Хусусан, “Мамлакат платформаси” давра суҳбатини тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.
