Мувофиқлаштирув йиғилиши (16.10.2024)
16-октабр, 2024
Мувофиқлаштирув йиғилишлари

Сув хўжалиги, сув таъминоти ва канализация масалалари бўйича тармоқ ишчи гуруҳининг учинчи йиғилиши
2024-йил 16-октабр куни Сув ресурслари, сув таъминоти ва канализация бўйича тармоқ ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Ўзбекистон Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг мажлислар залида барча манфаатдор вазирлик ва идоралар, шунингдек, ривожланиш бўйича халқаро ҳамкорлар вакиллари йиғилди.
Учрашувни анъанавий тарзда Ўзбекистон Республикасидан асосий ҳамкорлар – Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги вакиллари, шунингдек, етакчи ҳамкор сифатида бир неча йиллардан буён мамлакатнинг сув хўжалигини ислоҳ қилиш масалаларини мувофиқлаштиришда самарали ҳисса қўшиб келаётган Швейцария Конфедерацияси элчихонаси вакиллари иштирок этдилар.
