Асосий контентга ўтиш

Мувофиқлаштирув учрашуви (31.05.2022)

31-май, 2022

Мувофиқлаштирув йиғилишлари
Мувофиқлаштирув учрашуви (31.05.2022)

Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги SDC

Ўзбекистон Республикаси Сув Хўжалиги Вазирлиги

СУВ ХЎЖАЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ҲАМКОРЛАР УЧРАШДИ

2022 йил 31 май куни пойтахтимизда Сув хўжалигини ривожлантириш бўйича ҳамкорларни мувофиқлаштириш Тармоқ ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Мамлакатимиз сув хўжалиги соҳасини ривожлантиришда халқаро ва донор ташкилотлар билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган. Бу борада кўплаб ғоя ва лойиҳалар амалга ошириб келинмоқда.

Сув хўжалигини ривожлантириш бўйича ҳамкорларнинг ўзаро мулоқот майдонига айланган Тармоқ ишчи гуруҳининг йиғилиши 2015 йилдан буён мунтазам ўтказиб келинади.

Унинг таркибига Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар, республикамизда фаолият юритаётган халқаро ва донор ташкилотлар киритилган. Асосий вазифаси сув хўжалиги соҳасини ривожлантириш учун самарали ҳамкорликни таъминлаш ҳамда фаолиятни мувофиқлаштириш учун донорлар ва ҳукумат ўртасида мулоқотларни йўлга қўйишдан иборат.

Йиғилишда Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази раҳбари Б.Камалов сув хўжалигини ривожлантириш Концепцияси ва Стратегияси доирасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот бериб ўтди.

-Ўзбекистон ҳукумати томонидан олиб борилаётган ислоҳотларга кўмакдош бўлишга тайёрмиз, - деди Ўзбекистондаги Швейцария элчихонасининг ҳамкорлик бўлими бошлиғи Раҳел Бёш. – Шу мақсадда бугун бу эрга турли вазирлик, идоралар ҳамда халқаро ва донор ташкилотлар вакиллари тўпланган.

Республикамиз сув хўжалигида амалга оширилаётган грант лойиҳаларни мувофиқлаштириш, лойиҳалар доирасидаги тадбирлар бир-бирини такрорлашининг олдини олиш, самарадорликни ошириш мақсадида ўтказилган йиғилиш иштирокчилари кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилдилар

Тадбир Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги кўмагида ташкил этилди.

Proceedings

Presentations

Медиа

Пҳотос Zoom VideoТВ Ковераге