Асосий контентга ўтиш

“Зарафшон дарёси ҳавзасида сув ресурсларини интеграциялашган бошқариш ва сувни тежаш режаси” лойиҳаси

Лойиҳанинг мақсади — Зарафшон дарёси ҳавзаси учун сув ресурсларини интеграциялашган бошқариш (СРИБ) ва сувни тежаш режасини ишлаб чиқиш, сув соҳасидаги қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, шунингдек, сув ресурсларини бошқариш масалаларини тегишли тармоқлараро тузилмалар фаолиятига интеграция қилишни қўллаб-қувватлашдан иборат.

Амалда
“Зарафшон дарёси ҳавзасида сув ресурсларини интеграциялашган бошқариш ва сувни тежаш режаси” лойиҳаси

Лойиҳанинг мақсади:
- Зарафшон дарёси ҳавзаси учун сув ресурсларини интеграциялашган бошқариш (СРИБ) ва сувни тежаш режасини ишлаб чиқиш;
- сув соҳаси учун қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш;
- сув ресурсларини бошқариш масалаларининг тегишли тармоқлараро тузилмаларга интеграциялашувини қўллаб-қувватлаш.
Лойиҳа ҳудуди: Ўзбекистон Республикаси, Самарқанд ва Навоий вилоятлари.
Умумий қиймати: 1 259 245 АҚШ доллари.
Молиялаштириш: Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури (БМТТД) грант маблағлари.
Лойиҳани амалга ошириш учун масъул ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги.
Амалга ошириш муддати: 2010–2013-йиллар.

Лойиҳа компонентлари

1-компонент — Ўзбекистонда СРИБ учун ҳуқуқий ва институционал базани такомиллаштириш.
2-компонент — Зарафшон дарёси ҳавзасида коммунал сув таъминотини яхшилаш.
3-компонент — Зарафшон дарёси ҳавзасида СРИБ ва сувни тежаш режасини ишлаб чиқиш.

Эришилган натижалар
1-компонент. СРИБ учун ҳуқуқий ва институционал базани такомиллаштириш

Сув хўжалигини модернизация қилиш ва сув ресурсларини бошқаришда таклифни бошқаришдан талабни бошқаришга босқичма-босқич ўтишни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Сув кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Ҳужжатни тайёрлаш жараёнига манфаатдор вазирлик ва идоралар вакиллари жалб қилинди. Сув кодекси лойиҳаси кўриб чиқиш ва кейинчалик қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги орқали Ҳукуматга тақдим этилди.

2-компонент. Зарафшон дарёси ҳавзасида коммунал сув таъминотини яхшилаш
- Зарафшон ҳавзасидаги 5 миллиондан ортиқ аҳолининг турмуш шароитини яхшилашга қаратилган ичимлик сув таъминоти ва санитария стратегияси ишлаб чиқилди;
- аҳолини тоза ичимлик суви таъминоти тизимларини яратиш ва бошқаришга жалб этиш, жумладан, гендер ёндашувларини қўллаш бўйича ижтимоий сафарбарлик салоҳияти оширилди;
- 5 та аҳоли пунктида қишлоқ сув истеъмолчилари уюшмалари ташкил этилди. Уларда аҳолини қишлоқ ва ичимлик сув таъминотини яхшилашга жалб этиш моделлари синовдан ўтказилди;
- Навоий вилоятининг Шибзон маҳалласидаги 4 950 нафар аҳолини барқарор ичимлик суви билан таъминлаш учун қуёш энергиясидан фойдаланишга асосланган ускуналар ўрнатилди;
- Самарқанд вилоятидаги учта мактабда 1 500 дан ортиқ ўқувчи ва ўқитувчи учун сув тежовчи элементларга эга санитария иншоотлари барпо этилди;
- Кармана туманидаги “Сувоқова” ташкилотининг фаолияти ичимлик суви таъминоти учун ҳисоб-китоб ва тўлов тизимини такомиллаштириш орқали яхшиланди.

3-компонент. Зарафшон дарёси ҳавзасида СРИБ ва сувни тежаш режаси
- Зарафшон ҳавзасида ирригация ва мелиорация тизимини такомиллаштириш, сув унумдорлигини ошириш, институционал салоҳият ва ахборот бошқарувини яхшилаш бўйича 8 та тармоқ стратегик ҳужжати ишлаб чиқилди. Ушбу чора-тадбирлар 550 минг гектар суғориладиган ерлар билан боғлиқ масалаларни қамраб олди;
- энергетика соҳасида сув ва насос агрегатларининг энергия самарадорлигини ошириш стратегияси ишлаб чиқилди. У сув хўжалигида энергия сарфи ва иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтиришга қаратилди;
- Навоий вилоятида эркин иқтисодий зонанинг ривожланиши ва иқтисодий ўсишни ҳисобга олган ҳолда саноатда сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш стратегияси ишлаб чиқилди. Унда сув ресурсларидан фойдаланишда тоза технологиялар ва инновацияларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилди;
- “Зарафшон дарёси ҳавзаси учун сувни тежаш ва СРИБ режаси” ишлаб чиқилди. Режа сувдан фойдаланувчилар манфаатларини, ижтимоий, экологик ва иқтисодий омилларни ҳисобга олган ҳолда сув ресурсларини бошқаришга комплекс ёндашувни шакллантиришга қаратилди.

Мазкур режа ҳавза даражасида тармоқлараро режалаштиришни мувофиқлаштириш, техник чора-тадбирларни бирлаштириш ҳамда сув инфратузилмасига инвестициялар бўйича стратегик қарорлар қабул қилиш учун асос яратди.

Асосий натижалар
СРИБ бўйича салоҳиятни ошириш

55 дан ортиқ давра суҳбати, семинар, дала куни ва ўқув курслари ташкил этилди. Уларда 1 473 дан ортиқ сув хўжалиги мутахассислари, фермерлар, деҳқонлар ва қишлоқ уй хўжаликлари вакиллари иштирок этди.

Пилот тадбирлар
- Пастдарғом туманидаги Канал-Ёқа ва Самарқанд вилоятидаги Нуробод аҳоли пунктларида жами 2 000 нафар аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш учун иккита янги ичимлик сув таъминоти тизими қурилди;
- Навоий вилояти учун СРИБ режаси ишлаб чиқилди. 26 нафар мутахассис иштирокида тармоқлараро сувдан фойдаланишни режалаштириш механизми шакллантирилди;
- Навоий вилоятидаги сув хўжалиги ташкилотлари ўртасида онлайн маълумот алмашинувини таъминловчи Ягона ахборот тизими ишлаб чиқилди, компютер техникаси ва дастурий таъминот харид қилинди;
- 3,7 км узунликдаги янги машина канали, 4 та сув тақсимлаш иншооти ва 8 та гидропост қурилди, сув қабул қилиш ҳавзаси реконструксия қилинди;
- насос стансияси суғориш инфратузилмасини реконструксия қилиш натижасида 38 та фермер хўжалигининг 2 000 гектар ери, шунингдек, Сайрам, Меҳнаткаш, Зафаробод ва Каналек аҳоли пунктларидаги 401 та хонадоннинг томорқа ерлари барқарор суғориш суви билан таъминланди;
- Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги Меҳнатобод-3 сув хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш ишлари якунланди.

Лойиҳалар

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) иштирокидаги “Аму-Бухоро ирригация тизимларини қайта тиклаш” лойиҳаси
Амалда

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) иштирокидаги “Аму-Бухоро ирригация тизимларини қайта тиклаш” лойиҳаси

Лойиҳа 315 минг гектар ернинг сув таъминотини яхшилашни мақсад қилган.

Шерик
ADB / JICA
Бюджет
406,29 mln $
Муддат
2014–2020
Ҳудуд
Бухоро вилоятининг Когон ва Олот туманлари, Навоий вилоятининг Қизилтепа тумани
Жаҳон банки иштирокидаги “Жанубий Қорақалпоғистонда сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш” лойиҳаси
Амалда

Жаҳон банки иштирокидаги “Жанубий Қорақалпоғистонда сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш” лойиҳаси

Лойиҳа Элликқалъа, Беруний ва Тўрткўл туманларидаги жами 100 минг гектар суғориладиган ер майдонларида сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштиришни мақсад қилган.

Шерик
WBG
Бюджет
376,72 mln $
Муддат
2015–2021
Ҳудуд
Элликқалъа, Беруний ва Тўрткўл туманлари
Ислом тараққиёт банки иштирокидаги “Сурхондарё вилоятида сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш (Хазарбоғ-Оққопчиғай каналлари тизимини қайта тиклаш)” лойиҳаси
Амалда

Ислом тараққиёт банки иштирокидаги “Сурхондарё вилоятида сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш (Хазарбоғ-Оққопчиғай каналлари тизимини қайта тиклаш)” лойиҳаси

Лойиҳа 103,4 минг гектар суғориладиган майдоннинг сув таъминотини яхшилашни мақсад қилган.

Шерик
IsDB
Бюджет
122,72 mln $
Муддат
2015–2019
Ҳудуд
Сурхондарё вилояти