Янгилик
2050-ЙИЛГА БОРИБ СУВ ТАНҚИСЛИГИ ЯНАДА КУЧАЙИШИ МУМКИН
Сув танқислиги — аҳолининг тоза ва ишончли сувга бўлган талаби мавжуд сув захираларидан ошиб кетадиган ҳолатдир.

Дунёда сувга бўлган талаб ўсишда давом этмоқда. Агар ушбу талабни самарали бошқариш бўйича зарур чоралар кўрилмаса, 2050-йилга бориб кўплаб ҳудудларда сув танқислиги даражаси кескин кучайиши мумкин.
Сув танқислиги — аҳолининг тоза ва ишончли сувга бўлган талаби мавжуд сув захираларидан ошиб кетадиган ҳолатдир.
Таҳлил қилинган 164 та давлат ва ҳудуднинг 51 тасида 2050-йилга келиб юқори ёки ўта юқори даражадаги сув танқислиги кузатилиши прогноз қилинмоқда.
Денгиз сувини чучуклаштириш сув ресурслари чекланган мамлакатларга мазкур муаммонинг таъсирини камайтиришга ёрдам беради. Бироқ бу технология барча муаммоларни тўлиқ бартараф этмайди.
Чунки чучуклаштириш:
🔹 катта миқдорда энергия талаб қилади;
🔹 иссиқхона газлари чиқиндиларини ошириши мумкин;
🔹 ҳосил бўладиган юқори консентрацияли шўр эритмани бошқаришни талаб этади.
Масалан, Бирлашган Араб Амирликларида чучуклаштириш ичимлик суви хавфсизлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади. Шу сабабли асосий вазифа ундан воз кечиш эмас, балки мазкур жараённи янада самарали, экологик барқарор ва ташқи таъсирларга чидамли қилишдир.
Бунинг учун сув таъминотига алоҳида жараён сифатида эмас, балки яхлит тизим сифатида қараш зарур:
🔹 сувга бўлган талабни камайтириш;
🔹 фойдаланиш самарадорлигини ошириш;
🔹 қайта фойдаланиладиган сув ҳажмини кўпайтириш;
🔹 тармоқлардаги ёъқотишларни қисқартириш;
🔹 мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш.
Сувни чучуклаштириш — сув хавфсизлигини таъминлаш воситаларидан бири, аммо муаммонинг ягона ечими эмас. У инновацион технологиялар, сувни тежаш ва ресурсларни комплекс бошқариш билан уйғунлашгандагина узоқ муддатли сув хавфсизлиги ва барқарорликни таъминлашга хизмат қилади.
2050-йилдаги аниқ ҳолатни ҳозирдан белгилаш қийин. Чунки натижалар дунё аҳолиси сони, иқтисодий ўсиш, сиёсий жараёнлар ва ривожланаётган мамлакатлардаги ўзгаришларга боғлиқ.
Манба: Жаҳон ресурслари институти (WРИ), Статиста.
Эълон қилинган:
Шунга ўхшаш материаллар

Янгилик
СУВ СОҲАСИДА БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ МАРКАЗИ ҲАМДА ФИНЛЯНДИЯ СУВ ФОРУМИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК ЁъЛГА ҚЎЙИЛАДИ
Ҳужжат Ўзбекистонда сув хавфсизлигини мустаҳкамлаш, соҳага ёъналтириладиган инвестицияларни самарали бошқариш ҳамда Финляндиянинг илғор тажриба ва технологияларини жорий этишга қаратилган.

Янгилик
СУВ БОШҚАРУВИ ВА ДИПЛОМАТИЯСИ БЎЙИЧА ФИНЛЯНДИЯ ТАЖРИБАСИ ЎРГАНИЛДИ
Мулоқотларда сув ресурсларини бошқариш бўйича давлат сиёсати, идоралараро мувофиқлаштириш, халқаро сув стратегияси, сув дипломатияси ва трансчегаравий ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Янгилик
ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ФИНЛЯНДИЯНИНГ СУВ ВА ЭКОЛОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ
Ташриф якунида илғор фин илмий ва технологик ечимларни Ўзбекистон шароитида қўллаш, тажриба алмашиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича амалий ҳамкорлик истиқболлари белгилаб олинди.
