Асосий контентга ўтиш

Халқаро ҳамкорлик

ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ФИНЛЯНДИЯНИНГ СУВ ВА ЭКОЛОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ

Ташриф якунида илғор фин илмий ва технологик ечимларини Ўзбекистон шароитида қўллаш, тажриба алмашиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича амалий ҳамкорлик истиқболлари белгилаб олинди.

ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ФИНЛЯНДИЯНИНГ СУВ ВА ЭКОЛОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ

Ўзбекистон делегацияси Финляндиянинг сув ресурсларини бошқариш, оқова сувларни тозалаш ва экологик мониторинг соҳасидаги илғор тажрибасини ўрганди.

Делегация Хельсинки шаҳридаги замонавий «Viikinmäki» оқова сувларни тозалаш мажмуаси фаолияти билан танишди. Финляндия ва Шимолий Европадаги энг йирик мазкур иншоотда оқова сувларни механик, кимёвий ва биологик усулларда тозалаш, жараёнларни рақамли мониторинг қилиш ҳамда ҳосил бўлган биогаздан энергия ишлаб чиқариш тажрибаси ўрганилди.

Шунингдек, Финляндия Атроф-муҳит институти (Syke), Финляндия Геология хизмати (GTK), Аалто университети ҳамда Fluidit, Solar Water Solutions, Vaisala ва Kemira компаниялари вакиллари билан учрашувлар ўтказилди.

Мулоқотларда сув ресурсларини барқарор бошқариш, ерости сувларини ўрганиш ва муҳофаза қилиш, оқова сувларни тозалаш, рақамли мониторинг ва сунъий интеллектдан фойдаланиш ҳамда қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Ташриф якунида илғор фин илмий ва технологик ечимларини Ўзбекистон шароитида қўллаш, тажриба алмашиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича амалий ҳамкорлик истиқболлари белгилаб олинди.

Эълон қилинган:

Шунга ўхшаш материаллар

СУВ СОҲАСИДА БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ МАРКАЗИ ҲАМДА ФИНЛЯНДИЯ СУВ ФОРУМИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ

Халқаро ҳамкорлик

СУВ СОҲАСИДА БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ МАРКАЗИ ҲАМДА ФИНЛЯНДИЯ СУВ ФОРУМИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ

Ҳужжат Ўзбекистонда сув хавфсизлигини мустаҳкамлаш, соҳага йўналтириладиган инвестицияларни самарали бошқариш ҳамда Финляндиянинг илғор тажриба ва технологияларини жорий этишга қаратилган.

СУВ БОШҚАРУВИ ВА ДИПЛОМАТИЯСИ БЎЙИЧА ФИНЛЯНДИЯ ТАЖРИБАСИ ЎРГАНИЛДИ

Халқаро ҳамкорлик

СУВ БОШҚАРУВИ ВА ДИПЛОМАТИЯСИ БЎЙИЧА ФИНЛЯНДИЯ ТАЖРИБАСИ ЎРГАНИЛДИ

Мулоқотларда сув ресурсларини бошқариш бўйича давлат сиёсати, идоралараро мувофиқлаштириш, халқаро сув стратегияси, сув дипломатияси ва трансчегаравий ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.