Асосий контентга ўтиш

Халқаро ҳамкорлик

ЎЗБЕКИСТОН ВА БАА СУВ-ЭНЕРГЕТИКА СОҲАСИДАГИ АМАЛИЙ ҲАМКОРЛИКНИ КЕНГАЙТИРАДИ

Учрашувда сув-энергетика самарадорлиги, инновациялар ва инвестицияларни жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.

ЎЗБЕКИСТОН ВА БАА СУВ-ЭНЕРГЕТИКА СОҲАСИДАГИ АМАЛИЙ ҲАМКОРЛИКНИ КЕНГАЙТИРАДИ

Бутунжаҳон сув ҳафталиги доирасида Ўзбекистон делегацияси вакиллари Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар вазирининг энергетика ва барқарор ривожланиш масалалари бўйича ёрдамчиси, «Masdar City» директорлар кенгаши раиси Абдулла Балалаа билан учрашди.

Учрашувда сув, энергетика ва барқарор ривожланиш масалаларининг ўзаро боғлиқлиги, соҳага инновацион технологиялар ва инвестицияларни жалб этиш ҳамда сув танқислигига қарши самарали ечимларни кенг жорий қилиш масалалари муҳокама қилинди.

БАА ва Сенегал ҳамраислигида 2026 йил 8–10 декабрь кунлари Абу-Дабида ўтказиладиган БМТнинг Сув конференциясига тайёргарлик кўриш ҳамда Барқарор ривожланиш мақсадларининг 6-мақсадига эришишга хизмат қиладиган аниқ ташаббусларни илгари суриш юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, глобал сув танқислигига қарши инновацион ва технологик ечимларни жадаллаштиришга қаратилган Муҳаммад бин Зоид сув ташаббуси билан ҳамкорлик қилиш истиқболлари кўриб чиқилди.

Томонлар сув ва энергия самарадорлигини ошириш, қурғоқчил ҳудудларга мос технологияларни жорий этиш, инвестицияларни жалб қилиш ҳамда замонавий ечимларни синовдан ўтказиш ва кенг татбиқ этиш бўйича катта ҳамкорлик салоҳияти мавжудлигини таъкидлади.

БАА вакиллари жорий йил кузида Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган Сувни тежаш бўйича халқаро форумда иштирок этишга таклиф қилинди.

Эълон қилинган:

Шунга ўхшаш материаллар

СУВ СОҲАСИДА БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ МАРКАЗИ ҲАМДА ФИНЛЯНДИЯ СУВ ФОРУМИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ

Халқаро ҳамкорлик

СУВ СОҲАСИДА БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ МАРКАЗИ ҲАМДА ФИНЛЯНДИЯ СУВ ФОРУМИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ

Ҳужжат Ўзбекистонда сув хавфсизлигини мустаҳкамлаш, соҳага йўналтириладиган инвестицияларни самарали бошқариш ҳамда Финляндиянинг илғор тажриба ва технологияларини жорий этишга қаратилган.

СУВ БОШҚАРУВИ ВА ДИПЛОМАТИЯСИ БЎЙИЧА ФИНЛЯНДИЯ ТАЖРИБАСИ ЎРГАНИЛДИ

Халқаро ҳамкорлик

СУВ БОШҚАРУВИ ВА ДИПЛОМАТИЯСИ БЎЙИЧА ФИНЛЯНДИЯ ТАЖРИБАСИ ЎРГАНИЛДИ

Мулоқотларда сув ресурсларини бошқариш бўйича давлат сиёсати, идоралараро мувофиқлаштириш, халқаро сув стратегияси, сув дипломатияси ва трансчегаравий ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.

ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ФИНЛЯНДИЯНИНГ СУВ ВА ЭКОЛОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ

Халқаро ҳамкорлик

ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ФИНЛЯНДИЯНИНГ СУВ ВА ЭКОЛОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ

Ташриф якунида илғор фин илмий ва технологик ечимларини Ўзбекистон шароитида қўллаш, тажриба алмашиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича амалий ҳамкорлик истиқболлари белгилаб олинди.