Янгилик
ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ШВЕЦИЯНИНГ ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ТАЖРИБАСИ БИЛАН ТАНИШДИ
Ўзбекистон делегацияси вакиллари қатор учрашувлар ўтказди.

Бутунжаҳон сув ҳафталиги доирасида Ўзбекистон делегацияси вакиллари Уппсаладаги РИСЕ тадқиқот институти, Швеция қишлоқ хўжалиги фанлари университети (СЛУ), "Ҳемиспҳере Течнологиес" ва "ХИНИХ Глобал АБ" компаниялари, шунингдек, Швеция Қироллик қишлоқ ва ўрмон хўжалиги академияси (КСЛА) ташриф буюриб, ушбу ташкилотлар вакиллари билан учрашувлар ўтказди.
Ташрифлар доирасида Уппсала вилояти губернатори Стефан Аттефалл, СЛУ ректори Мария Кнуцон Ведел ҳамда университет раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди. Унда сув ресурсларини барқарор бошқариш, қишлоқ хўжалигида сувни тежаш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва ўзаро тажриба алмашиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
"Ҳемиспҳере Течнологиес" ва "ХИНИХ Глобал АБ" компанияларига ташриф давомида Ҳемиспҳере Течнологиес компанияси бошқарув кенгаши аъзоси Ҳанс Карлстранд делегация аъзоларини компания фаолияти ҳамда амалга оширилаётган лойиҳалар билан таништирди. ХИНИХ Глобал АБ компаниясининг сув тизимларини ҳимоялашга мўлжалланган замонавий технологиялари тақдим этилди.
Швеция қишлоқ ва ўрмон хўжалиги қироллик академиясига (КСЛА) ташриф чоғида академия бош котиби ва бошқарувчи директори Петер Нормарк ташкилот фаолияти ҳамда асосий илмий ёъналишлари бўйича тақдимот ўтказди.
Шунингдек, Швеция қишлоқ хўжалиги консултатив ташкилотлари уюшмаси бош директори Бо Селеруд мамлакатда фермерларга маслаҳат ва амалий кўмак кўрсатиш тизими ҳақида тақдимот қилди.
Учрашувларда илм-фан, таълим ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, сув тежовчи ва экологик хавфсиз технологияларни жорий этиш, фермерларга консултатив хизматлар кўрсатиш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Эълон қилинган:
Шунга ўхшаш материаллар

Янгилик
СУВ СОҲАСИДА БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ МАРКАЗИ ҲАМДА ФИНЛЯНДИЯ СУВ ФОРУМИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК ЁъЛГА ҚЎЙИЛАДИ
Ҳужжат Ўзбекистонда сув хавфсизлигини мустаҳкамлаш, соҳага ёъналтириладиган инвестицияларни самарали бошқариш ҳамда Финляндиянинг илғор тажриба ва технологияларини жорий этишга қаратилган.

Янгилик
СУВ БОШҚАРУВИ ВА ДИПЛОМАТИЯСИ БЎЙИЧА ФИНЛЯНДИЯ ТАЖРИБАСИ ЎРГАНИЛДИ
Мулоқотларда сув ресурсларини бошқариш бўйича давлат сиёсати, идоралараро мувофиқлаштириш, халқаро сув стратегияси, сув дипломатияси ва трансчегаравий ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Янгилик
ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ФИНЛЯНДИЯНИНГ СУВ ВА ЭКОЛОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ
Ташриф якунида илғор фин илмий ва технологик ечимларни Ўзбекистон шароитида қўллаш, тажриба алмашиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича амалий ҳамкорлик истиқболлари белгилаб олинди.
