Янгилик
ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ЯНГИ СЛУССЕН ЛОЙИҲАСИ БИЛАН ТАНИШДИ
Стокголм марказидаги Слуссен — Маларен кўлини Болтиқ денгизи билан боғловчи гидротехник иншоот ва йирик транспорт тугунидир.

Ўзбекистон делегацияси Стокголм шаҳридаги Янги Слуссен мажмуасига ташриф буюриб, лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Стокголм марказидаги Слуссен — Маларен кўлини Болтиқ денгизи билан боғловчи гидротехник иншоот ва йирик транспорт тугунидир.
Янги ечимни ишлаб чиқиш бўйича ишлар қарийб 20 йил давом этган. Янги Слуссен лойиҳасининг умумий қиймати қарийб 1,9 миллиард еврони ташкил этади.
Янги Слуссен оддий транспорт лойиҳаси эмас. Унда сув сатҳини бошқариш, тошқин хавфини камайтириш, ичимлик суви манбасини муҳофаза қилиш, транспорт тизими ва жамоат маконларини ривожлантириш ягона ечимда бирлаштирилган.
Маларен кўли қарийб 2 миллион кишини ичимлик суви билан таъминлайди. Янги иншоот кўлдан сув чиқариш имкониятини аввалгига нисбатан қарийб 5 баравар оширади.
Эълон қилинган:
Шунга ўхшаш материаллар

Янгилик
СУВ СОҲАСИДА БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ МАРКАЗИ ҲАМДА ФИНЛЯНДИЯ СУВ ФОРУМИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК ЁъЛГА ҚЎЙИЛАДИ
Ҳужжат Ўзбекистонда сув хавфсизлигини мустаҳкамлаш, соҳага ёъналтириладиган инвестицияларни самарали бошқариш ҳамда Финляндиянинг илғор тажриба ва технологияларини жорий этишга қаратилган.

Янгилик
СУВ БОШҚАРУВИ ВА ДИПЛОМАТИЯСИ БЎЙИЧА ФИНЛЯНДИЯ ТАЖРИБАСИ ЎРГАНИЛДИ
Мулоқотларда сув ресурсларини бошқариш бўйича давлат сиёсати, идоралараро мувофиқлаштириш, халқаро сув стратегияси, сув дипломатияси ва трансчегаравий ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Янгилик
ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ФИНЛЯНДИЯНИНГ СУВ ВА ЭКОЛОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ
Ташриф якунида илғор фин илмий ва технологик ечимларни Ўзбекистон шароитида қўллаш, тажриба алмашиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича амалий ҳамкорлик истиқболлари белгилаб олинди.
