Асосий контентга ўтиш

Янгилик

ЎЗБЕКИСТОН ВА ФИНЛЯНДИЯ СУВ СОҲАСИДАГИ ҲАМКОРЛИКНИ КЕНГАЙТИРАДИ

Мулоқотларда ичимлик суви хавфсизлиги, оқова сувларни тозалаш, замонавий мониторинг ва сув ресурсларини барқарор бошқариш масалалари муҳокама қилинди.

ЎЗБЕКИСТОН ВА ФИНЛЯНДИЯ СУВ СОҲАСИДАГИ ҲАМКОРЛИКНИ КЕНГАЙТИРАДИ

Бутунжаҳон сув ҳафталиги доирасида Ўзбекистон делегацияси вакиллари Финляндия Ташқи ишлар вазирлиги, Ижтимоий ишлар ва соғлиқни сақлаш вазирлиги, Финляндия сув форуми (ФWФ), Финляндия соғлиқни сақлаш ва фаровонлик институти (ТҲЛ), Ҳелсинки минтақавий экологик хизматлар бошқармаси (ҲСЙ) ҳамда Коwатер компанияси вакиллари билан учрашувлар ўтказди.

Мулоқотларда ичимлик суви хавфсизлиги ва сифатини таъминлаш, оқова сувларни самарали тозалаш, сув билан боғлиқ санитария ва жамоат саломатлигини мустаҳкамлаш, замонавий мониторинг тизимларини жорий этиш ҳамда сув ресурсларини барқарор бошқариш масалалари муҳокама қилинди.

Финляндия Ташқи ишлар вазирлигининг Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон бўйича махсус вакили Мариа Агрен билан учрашувда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, хусусан, сув соҳаси бўйича мулоқотни мустаҳкамлаш ва қўшма ташаббусларни амалга ошириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Финляндия Ижтимоий ишлар ва соғлиқни сақлаш вазирлигининг Хавфсизлик ва соғлиқ департаменти бош директори Танели Пуумалаинен билан учрашувда сув сифати, экологик омилларнинг аҳоли саломатлигига таъсири ва ушбу ёъналишдаги давлат назорати масалалари кўриб чиқилди.

Финляндия сув форуми бош директори Топи Ҳелле билан мулоқотда сув таъминоти ва оқова сувларни тозалаш, рақамлаштириш, илмий тадқиқотлар, мутахассислар тайёрлаш ҳамда илғор фин технологиялари муҳокама қилинди.

Шунингдек, ТҲЛнинг илмий-таҳлилий тажрибаси, ҲСЙнинг ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни тозалаш амалиёти ҳамда Коwатер компаниясининг халқаро лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш борасидаги тажрибаси билан танишилди.

Учрашувларда ўзаро тажриба алмашиш, экспертлар ҳамкорлигини ривожлантириш ҳамда сув хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари белгилаб олинди.

Эълон қилинган:

Шунга ўхшаш материаллар

СУВ СОҲАСИДА БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ МАРКАЗИ ҲАМДА ФИНЛЯНДИЯ СУВ ФОРУМИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК ЁъЛГА ҚЎЙИЛАДИ

Янгилик

СУВ СОҲАСИДА БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ МАРКАЗИ ҲАМДА ФИНЛЯНДИЯ СУВ ФОРУМИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК ЁъЛГА ҚЎЙИЛАДИ

Ҳужжат Ўзбекистонда сув хавфсизлигини мустаҳкамлаш, соҳага ёъналтириладиган инвестицияларни самарали бошқариш ҳамда Финляндиянинг илғор тажриба ва технологияларини жорий этишга қаратилган.

СУВ БОШҚАРУВИ ВА ДИПЛОМАТИЯСИ БЎЙИЧА ФИНЛЯНДИЯ ТАЖРИБАСИ ЎРГАНИЛДИ

Янгилик

СУВ БОШҚАРУВИ ВА ДИПЛОМАТИЯСИ БЎЙИЧА ФИНЛЯНДИЯ ТАЖРИБАСИ ЎРГАНИЛДИ

Мулоқотларда сув ресурсларини бошқариш бўйича давлат сиёсати, идоралараро мувофиқлаштириш, халқаро сув стратегияси, сув дипломатияси ва трансчегаравий ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.

ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ФИНЛЯНДИЯНИНГ СУВ ВА ЭКОЛОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ

Янгилик

ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ФИНЛЯНДИЯНИНГ СУВ ВА ЭКОЛОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ

Ташриф якунида илғор фин илмий ва технологик ечимларни Ўзбекистон шароитида қўллаш, тажриба алмашиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича амалий ҳамкорлик истиқболлари белгилаб олинди.