Асосий контентга ўтиш

Янгилик

ЎЗБЕКИСТОН ВА СЕНЕГАЛ СУВ СОҲАСИДАГИ ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРАДИ

Мулоқотда БМТнинг 2026-йилги Сув конференсиясига тайёргарлик кўриш, сув дипломатиясини ривожлантириш ҳамда ўзаро тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.

ЎЗБЕКИСТОН ВА СЕНЕГАЛ СУВ СОҲАСИДАГИ ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРАДИ

Бутунжаҳон сув ҳафталиги доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ўринбосари Тимур Бутунбаев ҳамда Сенегал Республикаси Гидравлика ва санитария вазирлиги вакили Моҳамед КБК Диатта ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқотда БМТнинг 2026-йилги Сув конференсиясига тайёргарлик кўриш, сув дипломатиясини ривожлантириш ҳамда ўзаро тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда Ўзбекистонда сувни тежаш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди. Бугунги кунда сув тежовчи технологиялар 2,6 миллион гектар ёки суғориладиган ерларнинг 60 фоизидан ортиғини қамраб олган. Натижада йилига қарийб 11 миллиард куб метр сув тежалмоқда. Бу кўрсаткични 2030-йилга қадар 15 миллиард куб метрга етказиш режалаштирилган.

Шунингдек, сув инфратузилмасини модернизация қилиш учун давлат ва хусусий инвестицияларни кенг жалб этиш зарурлиги таъкидланди. Ўзбекистон ва Сенегалнинг Жаҳон банки гуруҳининг “Wатер Форwард” ташаббусига қўшилгани ҳамда миллий “Wатер Компакт” ҳужжатларини қабул қилгани бу борадаги ҳамкорлик учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилиши қайд этилди.

Моҳамед КБК Диатта Сенегал Марказий Осиёда жойлашган Ўзбекистонда сув соҳасида амалга оширилаётган ислоҳот ва янгиликларни катта қизиқиш билан кузатаётганини қайд этди. Ўзбекистон сув соҳасида қисқа вақт ичида салмоқли натижаларга эришгани эътироф этилиб, ўзаро тажриба алмашиш ва амалий ҳамкорликни ёълга қўйиш таклиф қилинди.

Томонлар сувни тежаш, иқлим ўзгаришига чидамлилик, сув дипломатияси, лойиҳаларни тайёрлаш ва халқаро молиялаштиришни жалб этиш ёъналишларида Ўзбекистон–Сенегал амалий ҳамкорлигини ривожлантириш учун катта салоҳият мавжудлигини таъкидладилар.

Эълон қилинган:

Шунга ўхшаш материаллар

СУВ СОҲАСИДА БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ МАРКАЗИ ҲАМДА ФИНЛЯНДИЯ СУВ ФОРУМИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК ЁъЛГА ҚЎЙИЛАДИ

Янгилик

СУВ СОҲАСИДА БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ МАРКАЗИ ҲАМДА ФИНЛЯНДИЯ СУВ ФОРУМИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК ЁъЛГА ҚЎЙИЛАДИ

Ҳужжат Ўзбекистонда сув хавфсизлигини мустаҳкамлаш, соҳага ёъналтириладиган инвестицияларни самарали бошқариш ҳамда Финляндиянинг илғор тажриба ва технологияларини жорий этишга қаратилган.

СУВ БОШҚАРУВИ ВА ДИПЛОМАТИЯСИ БЎЙИЧА ФИНЛЯНДИЯ ТАЖРИБАСИ ЎРГАНИЛДИ

Янгилик

СУВ БОШҚАРУВИ ВА ДИПЛОМАТИЯСИ БЎЙИЧА ФИНЛЯНДИЯ ТАЖРИБАСИ ЎРГАНИЛДИ

Мулоқотларда сув ресурсларини бошқариш бўйича давлат сиёсати, идоралараро мувофиқлаштириш, халқаро сув стратегияси, сув дипломатияси ва трансчегаравий ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.

ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ФИНЛЯНДИЯНИНГ СУВ ВА ЭКОЛОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ

Янгилик

ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ФИНЛЯНДИЯНИНГ СУВ ВА ЭКОЛОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ

Ташриф якунида илғор фин илмий ва технологик ечимларни Ўзбекистон шароитида қўллаш, тажриба алмашиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича амалий ҳамкорлик истиқболлари белгилаб олинди.