Асосий контентга ўтиш

Халқаро ҳамкорлик

СУВ СОҲАСИДА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИ БОШЛАНДИ

Ҳужжатни Марказ директори Жалолиддин Усманов ва SIWI ижрочи директори Хелена Тайбел имзолади.

СУВ СОҲАСИДА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИ БОШЛАНДИ

Сув соҳасида барқарор ривожланиш маркази ҳамда Стокгольм халқаро сув институти (SIWI) ўртасида Англашув меморандуми имзоланди.

Мазкур ҳужжат Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш, сувдан барқарор ва самарали фойдаланиш ҳамда институционал салоҳиятни мустаҳкамлашга қаратилган қўшма лойиҳалар ва ташаббусларни амалга ошириш учун ҳамкорлик асосларини белгилайди.

Ҳамкорликнинг асосий йўналишлари:

🔹 сув ва иқлим дипломатиясини ривожлантириш;
🔹 трансчегаравий сув ҳамкорлигини мустаҳкамлаш;
🔹 сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш;
🔹 иқлим ўзгаришига мослашув ва чидамлиликни ошириш;
🔹 сувдан барқарор ва самарали фойдаланиш;
🔹 низоларнинг олдини олиш ва умумий сув ресурсларини ҳамкорликда бошқариш.

Меморандум доирасида давлат хизматчилари, соҳа мутахассислари, ёш тадқиқотчилар ва талабалар учун ўқув курслари, малака ошириш дастурлари, ёзги мактаблар, семинарлар ва ўқув ташрифларини ташкил этиш кўзда тутилган.

Шунингдек, томонлар қўшма тадқиқотлар олиб бориш, билим ва тажриба алмашиш, илмий нашрлар тайёрлаш, конференциялар, давра суҳбатлари ҳамда сиёсий мулоқотлар ўтказиш бўйича ҳамкорлик қилади.

Эълон қилинган:

Шунга ўхшаш материаллар

СУВ СОҲАСИДА БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ МАРКАЗИ ҲАМДА ФИНЛЯНДИЯ СУВ ФОРУМИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ

Халқаро ҳамкорлик

СУВ СОҲАСИДА БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ МАРКАЗИ ҲАМДА ФИНЛЯНДИЯ СУВ ФОРУМИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ

Ҳужжат Ўзбекистонда сув хавфсизлигини мустаҳкамлаш, соҳага йўналтириладиган инвестицияларни самарали бошқариш ҳамда Финляндиянинг илғор тажриба ва технологияларини жорий этишга қаратилган.

СУВ БОШҚАРУВИ ВА ДИПЛОМАТИЯСИ БЎЙИЧА ФИНЛЯНДИЯ ТАЖРИБАСИ ЎРГАНИЛДИ

Халқаро ҳамкорлик

СУВ БОШҚАРУВИ ВА ДИПЛОМАТИЯСИ БЎЙИЧА ФИНЛЯНДИЯ ТАЖРИБАСИ ЎРГАНИЛДИ

Мулоқотларда сув ресурсларини бошқариш бўйича давлат сиёсати, идоралараро мувофиқлаштириш, халқаро сув стратегияси, сув дипломатияси ва трансчегаравий ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.

ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ФИНЛЯНДИЯНИНГ СУВ ВА ЭКОЛОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ

Халқаро ҳамкорлик

ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ФИНЛЯНДИЯНИНГ СУВ ВА ЭКОЛОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ

Ташриф якунида илғор фин илмий ва технологик ечимларини Ўзбекистон шароитида қўллаш, тажриба алмашиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича амалий ҳамкорлик истиқболлари белгилаб олинди.